Latest news

00:00Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун оловли жанг кечмоқда (онлайн ҳисоб)  33 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  0 23:45ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси учун жанг бошланди  2 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  3 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  5 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  29 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  12

Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим" News

Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"

Про лига 5-туридан ўрин олган "Жайхун" – "Олимпик Мобиуз" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг мезбонлар бош мураббийи Айбек Нурбаев матбуот анжуманида қатнашди.

– "Олимпик Мобиуз"ни ғалаба билан табриклайман. Рақиб ўйинга яхши тайёрланган. Биз бугун ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Биринчи бўлимдаги имкониятлар ҳам кўкка совурилди. Иккинчи бўлимда ўзгартиришлар қилишга мажбур бўлдим. Аммо барибир ўйинимиз чиқмади. Алмаштирилган ўйинчилар кутилгандек натижа беришмади. Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим. Йигитлар борларини беришмоқда. Мухлислар кутган ўйинни кўрсата олмадик. Мухлисларга раҳмат айтаман ва улардан узр сўрайман. Олдинда ўйинлар кўп. Кейинги ўйинга яхши тайёргарлик кўрамиз. 

– "Олимпик Мобиуз"нинг бугунги учрашувдаги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?

– Уларнинг ҳамма ўйинларини кўриб чиқдик. Жамоага Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Йилдан йилга кучайиб бормоқда жамоа. Олдинги ўйинда "Локомотив"ни мағлуб қилишди. "Олимпик Мобиуз" бу йил жуда кўп жамоани қийнайди.

– Жамоанинг психолодик ҳолати қандай деб ўйлайсиз? Ғалаба қозониш учун айнан шу жиҳат панд бермаяптими?

– Бу тарафлама йигитларни қўллаб келяпмиз. Бугунги ўйинда йигитларда психологик томондан муаммо бўлмади. Яхши ўйин кўрсатсак ҳам натижага эриша олмаяпмиз. 


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика