Latest news

17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  4 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  8 16:14910 та гол урган Роналду: "1000 та гол уриш ҳақида ўйлаётганим йўқ"  9 15:35Рубен Аморим "Олд Траффорд"да МЮга қарши майдонга тушганини биласизми?  1 15:00Аббос Файзуллаев 5-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  1 14:34Аморим ёшлардан таркиб топган МЮ ҳақида: "Бизга вақт керак дейишни хоҳламайман, улар тайёр"  3 13:59Сурия Россияга қарши баҳсда 7 нафар асосий таркиб футболчисидан фойдаланмайди  2 13:26Мухлислар сабаб Косово терма жамоаси ўйинни тугатмай, майдонни тарк этди  9 12:35"Насаф" собиқ футболчиси Ўзбекистонга қайтмоқда  3 12:26Дэвис "Реал" олдига шарт қўйди  7 12:18Рубен Аморим: "МЮ илк кунлардан қўрқмасдан ўйнаши керак"  1 10:54Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги келажаги маълум  4 10:22Кеча дубль қайд этган Роналду қачон фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди  18 09:47Анчелотти истеъфога чиқарилса, унинг ўрнига «Реал»да вақтинчалик мураббий ким бўлиши маълум  6 09:10Жалолиддин Машарипов: «Ҳали ўйин тугамади...»  72

"Австралия ёки Ўзбекистон, ким ғолиб бўлади?" News

"Австралия ёки Ўзбекистон, ким ғолиб бўлади?"

Келинг, Австралия – Ўзбекистон ўйинидан аввал бизнинг терма жамоамизнинг ғалабага бўлган имкониятларини билиб оламиз.

Австралия билан учрашувлар тарихи

Биз ҳаммаси бўлиб 3 марта ўйнаганмиз:

1. 2008 йилда (Р. Инилеев раҳбарлигида) биз ўз уйимизда ЖАР да бўладиган 2010 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи доирасида 0-1 ҳисобида имкониятни бой берганмиз.
2. Меҳмондаги жавоб учрашувида ҳам мағлубиятга учраганмиз  –  0:2.  
Бу мағлубиятлар 2011 йилдаги мағлубиятчалик ачинарли бўлмаган эди.
3. 2011 йилда Вадим Абрамов раҳбарлигида бизнинг терма жамоамиз  фантастик футбол кўрсатишди. Бу мустақиллигимизнинг бутун тарихидаги энг яхши ютуқ эди.

Орадан 8 йил ўтган бўлса-да, ишқибозларимиз ҳеч кимдан қўрқмайдиган, бошқа  жамоалар билан тенгма-тенг майдонга тушадиган, иккинчи таркиби билан ҳам рақибнинг уйида Япония устидан ғалаба қозонган терма жамоамизни ҳанузгача илиқ ёдга оладилар. Бизнинг футболчиларимиз ва бутун мамлакат cарҳуш эдилар, ҳамма бизни энди ҳеч ким тўхтата олмайди, деб ўйларди. Аммо 2011 йилнинг 25 январида Австралия бизнинг терма жамоамизни осмондан ерга олиб тушиб қўйди ва бизнинг футболдаги шонли чўққимиз «Ўзбекистон 0 – 6 Австралия» ҳисоб билан якунланди. Ушбу кунда барча орзу умидларимиз поймол бўлди. Австралия шу куни юксак даражада эди ва бизга 6 та голни ўйнаб - кулиб уриб ташлади - Кьюэлл, Огненовский, Кэрни Дэвид, Эмертон, Валери, Круз. Дарвозага нима учиб кириши мумкин бўлса, ҳаммаси кирди. Биз бирорта ҳам гол ура олмадик. Бу 2011 йилги Осий Кубогининг ярим финали эди.

Мазкур ўйиндан кейин бизнинг терма жамоамиз Жанубий Кореяга ютқазди ва Осиё кубогида 3-ўринни эгаллай олмади. Ҳозирги кунда кўплаб ўқувчилар айнан 2011 йилнинг охирги ўйинини ёдга оладилар.

Бу гал эса биз Австралия билан 1/8 босқичда учрашамиз.

Австралия терма жамоаси

2019 йилги Осиё Кубогида Австралия терма жамоаси 3 та ўйиннинг ҳаммасида 1 та ҳужумчи билан ўйнади. 3 та ўйинда 23 та эълон қилинган ўйинчининг 16 таси майдонда ҳаракат қилди. Қолган 7та ўйинчининг ўйинини биз ҳали кўрмадик. Бу жамоада ҳимоячилар гол урмайдилар. Ярим  ҳимоячилар 4 та ва ҳужум чизиғи вакиллари  2 та гол билан ажралиб туришди.

3 та баҳсда ўйнаган ўйинчиларнинг рўйхати ва статистикаси билан танишинг.

Ф.И.Ш.

Ампула

1 ўйин

2 ўйин

3 ўйин

Райн Мэти

Дарвозабон

Ҳа

Ҳа

Ҳа

Бехич Азиз

Ҳимоячи

Ҳа

Ҳа

Ҳа

Дегенок Милош

Ҳимоячи

Ҳа

Ҳа

Ҳа

Миллиган Марк

Ҳимоячи

Ҳа

Ҳа

Ҳа

Рисдон Джош

Ҳимоячи

46-дақиқада алмаштирилди

йўқ

йўқ

Грант Райан

Ҳимоячи

46-дақиқада майдонга чиқди

Ҳа

Ҳа

Сейнсбери Трент

Ҳимоячи

Ҳа (С)

Ҳа (С)

Йўқ

Круз Робби

Яримҳимоячи 

55-дақиқада алмаштирилди

87-дақиқада майдонга чиқди

82-дақиқада майдонга чиқди

Икономидис Кристофер

Яримҳимоячи

55-дақиқада майдонга чиқди

Ҳа

Ҳа (Гол)

Луонго Массимо

Яримҳимоячи

74-дақиқада алмаштирилди

75-дақиқада майдонга чиқди

90+1 да алмаштирилди(С)

Ирвин Джексон

Яримҳимоячи

74-дақиқада майдонга чиқди

Ҳа

Ҳа

Мабил Авер 

Яримҳимоячи

Ҳа (Гол)

87-дақиқада алмаштирилди

(Гол) 82-дақиқада алмаштирилди

Рогич Том

Яримҳимоячи

Ҳа

75-дақиқада алмаштирилди (С)

Ҳа (Гол)

МакЛарен Джейми 

Ҳужумчи

Ҳа

82-дақиқада алмаштирилди(Гол)

68-дақиқада алмаштирилди

Янну Апостолос

Ҳужумчи

Йўқ

82-дақиқада майдонгачиқди (Гол)

68-дақиқада майдонга чиқди

Юрман Мэтью

Яримҳимоячи

Йўқ

Йўқ

90+1

































Австралиянинг ўйинга тушмаган ўйинчилари. 

1.

Вукович Дэнни

Дарвозабон

Йўқ

Йўқ

Йўқ

Генк (Бельгия)

2.

Лангерак Митчелл

Дарвозабон

Йўқ

Йўқ

Йўқ

Нагоя (Япония)

3.

Герсбах Александр

Ҳимоячи

Йўқ

Йўқ

Йўқ

Русенбург (Норвегия)

4.

Амини Мустафа

Яримҳимоячи

Йўқ

Йўқ

Йўқ

Орхус (Дания)

5.

Джего Джеймс

Яримҳимоячи

Йўқ

Йўқ

Йўқ

Аустрия (Австрия)

6.

Леки Мэтью

Ҳужумчи

Йўқ

Йўқ

Йўқ

Герта (Германия)

7.

Наббут Эндрю

Ҳужумчи

Йўқ

Йўқ

Йўқ

Урава Рэд Даймондс (Япония)


Ҳозир асосий таркиб — деярли ҳаммаси легионерлар ва фақат Австралия лигасидаги 2 та ўйинчигина асосий таркибда доимий равишда ўйнайди.

Австралия термасининг кучли томонлари

Асосий таркиб – деярли ҳаммаси Европа чемпионатининг легионерларидан, техникаси жуда кучли ўйинчилар. Жамоа 4-3-3 ҳужумкор схемада, бироқ битта ҳужумчи билан ўйнайди. Австралия терма жамоасида қанотлар бўйлаб кучли ҳужумкор ярим ҳимоячилар - Мабил Авер ва  Икономидис Кристоферлар ўйнайдилар. Улар иккаласи ҳозиргача 3 та голни ўринлатиб қўйишди. Қуйида жамоанинг Сурия билан ўйинидаги жойлашиш сурати келтирилган.


(1- фото)

Австралия терма жамоасининг ҳужумида рақибнинг жарима майдонига кириб борадиган узатишлар  ва юқоридан етказиб беришлардан ташқари, Австралиянинг ярим ҳимоя ва ҳужуми мудофаа кучли бўлган вақтда узоқ масофалардан, 16-20 метрлардан ҳам яхши ура олади.

(2- фото) 

Бизнинг тема жамоамиздан фарқли равишда улар рақиб дарвозасига жуда яқин келишга уринмайдилар. Агар уларда дарвозага узоқдан тўп уриш имконияти туғилса, улар буни жонидилдан ва натижали қилиб бажарадилар. 

(3- фото) 

Юқоридаги эпизодга қаранг. Икономидесда иккита ўйинчига тўпни узатиш имконияти бор, аммо у тўпни 20 метр узоқликдан мўлжаллаб тепади, қолган икки ўйинчи эса, дарвозабон тўпни қайтарса, уни қайта уриш учун темпни сусайтирмасдан югурадилар. 

(4-фото) 

Том Рогич (23) Сурия дарвозасига сўнгги дақиқаларда 18-20 метрлардан гол урди. Суриялик ярим ҳимоячининг қўпол хатоси ўзининг зонасини очиқ қолдирди.

Бунда зарба берилганидан ёки жарима майдончасига тўп отилганидан кейин, ҳужумни тугаллаш  ёки тўпни дарвозага қайта уриш учун дарвоза зонаси томон доимо 2 тадан 4 тача ўйинчи ҳаракатланадилар.

(5- фото)

(6- фото)

Биз сўзимизни бежизга австралияликларнинг ҳужумини таҳлил қилишдан бошламадик, чунки бу ўйинда биз иккинчи рақамда): кўп ҳимояланиш ва рақибни қарши ҳужумда тутишга ҳаракат қиламиз. Бошқа иложи йўқ.


Ҳужум  

Австралия терма жамоасида узоқдан гол уришни жуда яхши кўрадиган - Рогич Том (23), Мабил Авер (21), Круз Робби (10) ва  Икономидес Кристофер (15) каби ёрқин ўйинчилар бор. Уларнинг ичида Мабил Авер ва Рогич бошқалардан кўпроқ узоқдан тепадилар. 

 

Тўпни ажратиб олиш ва қайта уришда кўплаб, битта эпизоднинг ўзида 2 тадан 4 тагача - 22, 9, 15, 21, 23, 16, 4, 8, 14 ва 12 рақамлар остида ўйнайдиган ўйинчилар иштирок этадилар. Бу рўйхатдагиларнинг энг фаоллари Макларен Джейми (9), Икономидес Кристофер (15) ва Мабил Авер (21)лардир.

Голлар

Гуруҳ босқичларида 6 та гол урдилар, 3та голни дарвозаларига ўтқазиб юбордилар. 

Голларнинг қандай урилганига келсак, қуйидагиларни кўришмумкин:

австралияликлар 2 та голни юқори қаватдаги жангда ғолиб бўлиб, биринчисини жарима майдончасига узатилган тўпдан, иккинчисини бурчакдан оширилган вазиятдан урдилар.

2 та гол узоқ масофадан, дарвозадан тахминан 16-20 метр узоқликдан урилди. Японлар бизга худди шундай гол ургандилар. Ҳамма голлар асосий ҳимоячининг айби билан, у дарвозага қараб териш имкониятини бергани учун урилди.

австралияликлар яна 2 та голни дарвозабоннинг жарима майдонида қайтган тўпни тепишлари натижасида урилди.

Австралия терма жамоасининг кучсиз томонлари ва унга қарши қандай ўйнаш керак?

Купер жаноблари ўз ишининг моҳир устаси сифатида ғалаба рецептини тайёрлади, аммо барча ўйинчилар, футбол мутахассислари ва ишқибозлар унинг мудофаавий тактика ва стратегиясига қарши бўлгандилар.

Жаноб Купер, сизнинг чиқишингиз!

Австралияга қарши ўйинда “энг катта автобус”(мудофаада ўтириш) ва майдоннинг ҳар бир қисмида қаттиқ кураш олиб бориш ва яна қуйидагилар керак.

Австралия ва бошқа жамоаларга қарши 1-рақамли бўлиб ўйнаш керак эмас, бу худди "пулемёт"дан отилаётган ўққа ўзини тутиб беришдек гап. Совуққонлик билан берк ҳимояда ўйнаш керак. Кимнинг тиззаси қалтираётган бўлса, заҳирада қолишсин. Жангга фақат эркаклар боради! Ўзимизнинг имкониятимизни кутамиз, ҳисоб-китоб билан контрҳужумга ўтамиз ва ўз имкониятимиздан фойдаланамиз.

Учта чизиқнинг барчаси тартиб билан ўйнаши керак, тузилмани ушлаб туришлари ва ҳеч ҳам тарқоқ бўлмасликлари керак. Рақиб маневр қилиши учун бўш зоналарни қолдирмаслик керак. Ярим ҳимоя ва ҳужум доимгидан кўра пастроқ ўтиришлари, рақибга жуда жипс ҳолда ўйнашлари ва рақибнинг дарвозага узоқдан тўп тепишларининг ҳар қандай имкониятларини йўқотишлари керак.

Қанот ҳимоячилар Австралиянинг шу тарафда ўйнайдиган ярим ҳимоячиларига иккита қанотдан ўтишларига ва иккинчи қаватда тўп узатишга  имкон бермасликлари керак.

Ўзимизнинг жарима майдонимизда кўринмай, майдон марказида бўлишлари мақсадга мувофиқ. Ва ўйинчиларни ўзимизнинг жарима майдонимизда эмас, майдон марказида, ундан ҳам яхшиси, майдоннинг улар томонида  кутиб олиш керак.

Бизнинг термамизнинг шундай заиф томони борки, биз доимо дарвозагача тўп билан боришга ҳаракат қиламиз ёки жарима майдонининг яқинидабир биримизга тўпни қайта оширавериб, ким урар экан, деб ўйлаймиз. Ахмедов ва унинг жамоасига тўпни рақиб дарвозасига 16 – 20 метрлардан уриш вақти келди. Тезкор Шомуродов эса, тўпни уришга тайёр туриш , ёки ҳужумни якунлаш, ҳар доим биринчи бўлиб туриш талаб қилинади.

Тотал футбол 100 дақиқа. 


Австралия ўз дарвозасига 3 та гол,  улардан иккитасини Дегенек Милош (2)билан ўйинда, киритиб юборди, аввал ҳаводаги курашда ютқазди ва Австралияликлар 2 та гол ўтказдилар.

1- голни бурчак тўпи урилганидан сўнг, иккинчисини ён томондан берилган жарима тўпи ўйналганидан сўнг ўтказиб юбордилар.

«Цверна Звезда»нинг ушбу ҳимоячиси Австралия ҳимоясидаги заиф, кучсиз бўғин ҳисобланади. Сиз нотўғри эшитмадингиз, Австралия терма жамоасининг ўйинчиси юқоридаги курашда ютқазади. Уни алмаштирадиган одам йўқ. Австралияликлар учинчи голни ўз жарима майдонларида пенальтидаги қўпол ўйинларидан кейин қабул қилиб олдилар.



Ҳимояда яна бир Сейнсбери Трент (20) деган ўйинчи бор, у кетма-кет иккита ўйинда биттадан сариқ карточка олишга улгурди. Шунинг учун Сурия билан бўлган ўйинни ўтказиб юборди.

Дегенек ва Сейнсберилар сўнгги чизиқ, яъни охирги ҳимоячилар. Агар Дегенек ҳаводаги курашни бой бериб қўядиган ўйинчи бўлса, Сейнсбери қўпол, карточка учун ўйнайди, бу эса бизга жуда асқотиши мумкин. Уни шундай толиқтириш, асабини бузиш керакки, у қизил қарточка олсин.


Хулоса

Бизни қийин ўйин кутиб турибди. Майдонга Ўзбекистон терма жамоасининг энг яхши, ўйиннинг охирги сониясигача кураша оладиган ўйинчилари чиқиши керак!

Ким майдонда ўзининг бор кучини беришга, ернинг ҳар бир парчасини Австралияликларга бермасдан чайнашга тайёр!

Кимнинг кўз олдида оналари, оталари, болалари ва миллионлаб ишқибозлар турган бўлса, ўша! 

Ким учун бизнинг Ватанимизнинг шаъни оддий сўз бўлмаса, ўша!

Австралия аввалги Австралия эмас, у билан ўйнаш мумкин. Шунчаки уларнинг дарвозасига калитни танлаб олиш керак ва уларга ўз ўйинини ўйнашларига имкон бермаслик керак.

Омад Йигитлар! Биз Сизларга ишонамиз! 

Мақолани  Алишер Холматов ёзди.  

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика