Latest news

23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  0 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  16 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  448 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  7 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2

“Атлетико” ва “Барселона”нинг аёллар жамоалари ўртасидаги учрашувда рекорд қайд этилди News

“Атлетико” ва “Барселона”нинг аёллар жамоалари ўртасидаги учрашувда рекорд қайд этилди

Аёллар жамоалари ўртасидаги Испания чемпионатининг 24-турида “Атлетико” ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилиб, мағлубиятга (0:2) учради.

Учрашувни томоша қилиш учун Мадриддаги “Ванда Метрополитано” стадионига 60.739 томошабин ташриф буюрган. Мазкур натижа аёллар футбол клублари тарихидаги энг кўп мухлис тушган учрашув сифатида рекорд ўрнатди.

Томошабинларнинг ташрифи бўйича жаҳон рекорди эса 1999-йилги аёллар ўртасидаги мундиалда қайд этилган. АҚШ ва Хитой ўртасидаги ҳал қилувчи баҳсни кўриш учун ўйингоҳга 90.185 томошабин келган. Бу борада иккинчи натижа 2012-йилги Лондондаги Олимпия ўйинларининг финал ўйинига тегишли. Айнан ўша йилги Буюк Британия ҳамда Япония ўртасидаги финал учрашувини 80.203 нафар мухлис трибунадан кузатганди.

Маълумот ўрнида. аёллар жамоалари ўртасидаги Испания Примерасида “Атлетико” 66 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги “Барселона”да 63 очко бўлса, учинчи поғонадаги “Леванте”да 51 очко мавжуд.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика