Latest news

09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  1 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  3 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  10 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5

Асрор Алиқулов: "Ўзи ҳакам билан тортишишнинг фойдаси йўқ, аммо..." News

Асрор Алиқулов: "Ўзи ҳакам билан тортишишнинг фойдаси йўқ, аммо..."

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйинда йирик ҳисобда ютган бўлсак ҳам, баҳс осон бўлмади. Жисмоний томонлама, яккакурашларда рақиб устунлиги сезилди. "Хоразм" охирги дақиқага қадар бизни босим остида ушлаб турди", - дейди Асрор Алиқулов.

- Биринчи таймда Муҳриддин Зоиров жуда яқин масофадан ноаниқ зарба берди. Ўша вазият бўйича мураббий сифатида фикрингиз қандай?

- Бир ҳафтада иккита машғулот фақат гол уриш бўйича бўлади. Яқин масофадан ура олмагани ўзининг хатоси деб ўйлайман, у ерда қаттиқ тепиш шарт эмасди, шунчаки дарвозабоннинг ёнига тепса бўлди эди.

- "Шўртан" бугун ютган бўлса ҳам, фақат "Хоразм" клуби футболкаларининг ортида фамилиялар ёзилган экан. Бунга қандай қарайсиз?

- Биз бу йил тўртинчи марта жамоа йиғдик. Агар фамилия ёзадиган бўлсак форма етмасди ва молиявий томонлама анча қимматга тушарди.

- Офсайддан урилган голга қандай таъриф берасиз? Ўша вазиятда офсайд бормиди?

- Бу вазиятда футболчимиз хато қилдими ёки ҳакамми буни фақат видеони кўриб чиққач аниқ гап айта оламан.

- Захира ҳаками билан кўп тортишдингиз. Нима деб ўйлайсиз бунинг фойдаси борми?

- Ўзи исталган ҳакам билан тортишишнинг фойдаси йўқ, ўзим ҳам футболчи бўлганман. Аммо ўйин давомида эҳтиросга бериламиз. Ўйиндан кейин доим қўл ташлаб, узр ҳам сўрайман.

- "Шўртан" йилни қайси поғонада якунлайди деб ўйлайсиз?

- Иккинчи босқичда йигитлар олдига кейинги йил учун тайёргарлик бошланганини айтдик. Ёш футболчилар бу йил ўзларини кўрсатишса кейинги мавсум ўйнашади, акс ҳолда қаерда ўйнашади?




Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика