Latest news

14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  0 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  20 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  1 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  0 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  6 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  22 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  3 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  5 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  76 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  1 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  41 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  3

Асрор Алиқулов: "Мухлислар рақиб жамоа манзилига ҳақорат ишлатиши керак эмас" News

Асрор Алиқулов: "Мухлислар рақиб жамоа манзилига ҳақорат ишлатиши керак эмас"

Про-лиганинг 19-тури доирасидаги "Андижон-SGS" - "Машъал" баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқдик. Иккинчи таймда яна кўпроқ гол урамиз деб чиққандик. Танаффусда хато қилмасликни йигитларга уқтирдим, аммо барибир хатоларга йўл қўйдик. Охирги секундларда пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқардик.

- "Машъал" жамоаси ҳужумчилари жуда кўп вазиятларни очиқдан очиқ кўкка совуришди. Бунқа қандай муносабатдасиз?

- Бу биринчи навбатда футболчиларнинг ўз касбига профессионал ёндошмагани. Бунинг натижасида охирги дақиқаларгача босим бизда сақланиб турди ва ғалабани бой бердик. Албатта, жамоамиз ёш. 

- Пенальти қўйилган вазиятда қизил карточка бормиди?

- Бу вазиятга ҳакамлар яқинроқ эди. Ўша вазиятда ён ҳакам пенальтига ишора қилди. Бу ҳолатни ҳали кўрмадим. Шунга бир нарса дейиш қийин.

- Жамоани Суперлигага олиб чиқиш режаси йўқми?

- Бу йилдан ҳомийимиз ўзгарди. Жамоа ва академияни кучайтириш мақсади бор. Кейинги йиллардан каттароқ мақсадлар қўямиз ва албатта Суперлигага чиқиш вазифаси ҳам жамоа олдига қўйилади.

- Жамоа ўйинидан қониқдингизми?

- Бугунги ўйиндан қониқмадим. Легионерларимиз ҳам ўзини кўрсата олмади. Очко йўқотдик.

- Бугунги натижада айбни ўз бўйнингизга ола оласизми?

- Албатта, ҳар доим шундай бўлган. Жамоанинг натижасига мураббий жавобгар. Биринчи ва иккинчи бўлимда жуда кўп вазият яратдик, аммо гол ура олмадик. Охирги секундда ҳам вазият яратдик. Ҳужумчи эса кераксиз қарор қабул қилди. 

- Учрашув якунида жамоа мухлислари орасида жанжал юзага келди. Бу вазиятда аслида нима бўлганди?

- Мухлисликда ҳам маданият бўлиши керак. Бироқ рақиб жамоа манзилига ҳақорат ишлатиш керак эмас. Биз меҳмондўст халқмиз. Рақиб мухлислари ўйин давомида бизни ҳақорат қилишгани учун ўйиндан сўнг нега бундай қилишганини сўрадим. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика