Latest news

21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  0 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 21:15Қуръагача...  21 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  4 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  11 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5

Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик" News

Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугунги баҳс нақадар қийматли эканини ҳаммамиз тушуниб тургандик. Афсус, ютқазиб қўйдик. Футболчиларимиз охиригача курашишди фақат омад келмади. Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик.

- Жамоани яқинда қабул қилиб олдингиз. Футболчиларда сиз кутган ўйинни намойиш қилишга ҳаракат сезилдими?

- "Шўртан" ҳар бир учрашувда курашиб келмоқда. Жонкуярлик, ўйинга ўзини бағишлаш борасида жамоамиз футболчиларида муаммо кўрмаганман. Бугун ҳам барча қўлдан келганча борини берди. Ўз омадимизни кўпроқ рақиб томондан изладик, фақат олдинга ўтганда ҳимояни ҳам ўйладик, негаки рақиб қарши ҳужумда бизни жазолаши мумкин эди. Баҳс якунида Жасур Ҳакимовни майдонга туширдик. Мақсадимиз гол уриш эди.



- Бекзод Сувоновга бугун 6 дақиқа вақт берилди. Бу кам эмасми?

- Биз ўйиндан келиб чиққан ҳолда ўзгаришларни амалга оширамиз. Бекзоднинг тезкор эканлигини инобатга олиб қатотда ёрдам беришига умид қилгандик. Лекин бугун унинг ҳам омади келмади.

- Темур Мамасиддиқовда кўплаб имкониятлар бўлди, лекин уни қўллайдиган жамоадош кўринмаяпти.

- Мамасиддиқовда дриблинг яхши, у рақибларни алдаб ўтишни хуш кўради. Албатта, у ҳам ҳали ўзини кўрсатади.

- "Шўртан" энг яқин таъқибчисидан 9 очко ортда боряпти. Футболчилар билан учрашувда ёки суҳбатлашганда уларнинг нигоҳида тушкун кайифят сезиляптими? 

- Тўғрисини айтсам, сезиляпти. Биз эса ўйинчиларни тезроқ руҳий тушкунликдан чиқариб олишимиз керак. Биз учун ҳар бир учрашув финалга тенг бўляпти. Чиндан ҳам 9 очко катта фарқ. Буни қисқартириш йўлида ишлаймиз.

- "Шўртан"га келишингиз қандай рўй берди? Адашмасак "Машъал" билан шартномангиз бор эди.

- Биласиз, бунгача "Машъал" U-21 жамоасини бошқариб келаётгандим. "Шўртан"дан таклиф бўлгани ҳақида хабар топгач, келиб ишлашга рози бўлдим. Бу ўринда мени тўғри тушунгани учун "Машъал" бош директори Илҳом Қурбоновга раҳмат айтаман. "Шўртан" ҳам мен учун бегона эмаслигини ҳамма билади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика