Latest news

17:46Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашуви учун асосий таркиблар маълум бўлди  2 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  2 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  7 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  4 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  23 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24

Асрор Алиқулов: "Жамоанинг тайёргарлиги режа бўйича кетмоқда" News

Асрор Алиқулов: "Жамоанинг тайёргарлиги режа бўйича кетмоқда"

23 февраль куни янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Шўртан” жамоаси футболчилари Муборакда “Машъал”га қарши назорат учрашувида майдонга тушишди.

Ўйин якунига етгач, “Оқ бўрилар” устози Асрор Алиқулов мазкур учрашув ва қишки ўқув-йиғин машғулотларининг бориши тўғрисида мухтасар фикрларини билдириб ўтди: 

- Суперлига вакили бўлган “Машъал”га қарши учрашувимиз жуда керакли эди ва айни фойдали бўлди. Бу йиғин давомидаги ўтказган иккинчи жиддий ўйинимиз. Бундан сал олдинроқ “Динамо” (Самарқанд) билан ҳам мана шундай муҳим баҳсда майдонга тушган эдик. Кучли рақиблар билан учрашувлар ўтказиш давомида аниқ режаларни амалга ошириш имкони пайдо бўлади. Мисол учун “Динамо” ва “Машъал” билан куч синашишимиз асносида ўзимизнинг уйин услубимизни татбиқ этиб кўрдик. Йигитларнинг имкониятлари, жисмоний салоҳияти қанчалик даражада эканлигини синовдан ўтказдик. 

- Мана шу икки учрашувдан кўнглингиз тўлдими?   

- Юқорида бу иккита назорат учрашувининг аҳамиятини бежизга таъкидлаб ўтмадим. Сабаби, ҳар бир ишда кичик кичик хатолар, камчиликлар бўлиши табиий ҳол. Айнан мана шундай ўйинлар давомида нималарга эътибор қаратишимиз зарурлиги яққол кўриниб қолади. 

Шогирдларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди. Ҳар икки учрашувда улар ўз олдига қўйилган вазифа ҳамда кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Майдонда эркин ва рақибдан қўрқмасдан тўп суришди. 

- Камчилик ва хатолар ҳақида гапирдингиз. Шу тўғрисида ҳам батафсилроқ тўхталсангиз.

- Камчилигимиз иккита чизиқда яққол сезилиб қоляпти: кучли чап қанот ҳимоячи ва ҳужумчига эҳтиёжимиз бор. Ҳеч кимга сир эмас, ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган ҳар қандай жамоа мавсум давомида максимал даражада учрашувларни муваффақият билан ўтказиши керак. Ғалаба эса айнан ҳужумчиларнинг қанчалик кўп сермаҳсуллик кўрсатишига боғлиқ. 

- Демак таркибни шакиллантириш борасида ҳали қилинадиган ишлар бор, шундайми?

- ПРО-Лига ўйинлари бошланишига вақт бор. Шунинг учун бу йўналишда иш олиб борамиз. 

- “Шўртан” мавсумга тайёргарликни бироз кечроқ бошлади. Вақт эса тезлик билан ўтиб бормоқда. Режангиздаги ишларни амалга оширишга нечоғли улгурмоқдасиз?

- Мураббийлар гуруҳидаги ёрдамчиларимиз билан вақтдан унумли фойдаланган ҳолда ҳаракат қиляпмиз. Шунинг учун тайёргарлигимиз режа бўйича кетяпти, деб бемалол айта оламан.

- “Шўртан”нинг умумий ҳолати қандай? 

 - Ҳозирга келиб, таркиб 90 фоизга тайёр. 

- Йиғин бўйича кейинги режалар ҳақида ҳам маълумот берсангиз.

- Февраль ойининг охирига қадар Ғузорда машғулотларни давом эттирамиз. Шу билан бирга назорат учрашувларини ҳам ташкиллаштириб бораверамиз. Айни пайтда спарринг рақиб қидиряпмиз. Агар келишувга эриша олсак, навбатдаги учрашув “Шердор” жамоаси билан бўлади. 

- Жамоани Ғузордан ташқарига, дейлик Тошкент тарафларга олиб чиқиш ҳам кўзда тутилганми? 

- Бу масала бизнинг ҳам режамизда бор. Пойтахтда рақиб жамоалар топиш имконияти кўпроқ. Вазиятдан фойдаланиб, 3-4 та синов назорат учрашувларини ўтказиб олсак, яхши бўларди. Лекин ҳозирча, бу ҳақда аниқ бирор бир гап айта олмайман. Раҳбарият билан маслаҳатлашиб бир қарорга келамиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика