Latest news

00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  3 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  1 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  9 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  35 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  12 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  266 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  6 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28

Асрор Алиқулов: "Футболчи баҳона қилиб, тўлиқ куч билан ўйнамаса ўсишга эриша олмайди" News

Асрор Алиқулов: "Футболчи баҳона қилиб, тўлиқ куч билан ўйнамаса ўсишга эриша олмайди"

Про лиганинг навбатдаги турида Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси ўз майдони Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилди.




Кескин курашлар остида кечган учрашувда томонлар 2:2 ҳисобида дуранг натижага имзо чекишди. Учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин оғир кечишини билган эдик. "Динамо" жамоаси зич ҳимояланишини, бўйдор футболчиларга эга эканлигини уларни ўргани жараёнида кўриб чиқдик. Узун тўп оширишлар орқали ҳужум ташкил қилишини билардик. Рақиб яратган ҳавфли вазиятларнинг аксарияти стандарт вазият ва узун тўп оширишлардан сўнг юзага келди. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, зич ҳимояни ёриб ўтишда маҳорат ва тезлик муҳим рол ўйнайди. Шу томондан биринчи бўлимда қийналдик. Самарқанд жамоаси бизни қарши ҳужумларга ўтишимизга йўл қўймади. Ҳисобда ортда бораётиб етиб олишга ҳаракат қилдик. Футболчиларимдан мамнунман. Биринчи даврани биринчи ўринда тугатишга эришдик деб ўйлайман.

Йил бошида таркиб йиғишда шошма-шошарлик қилдик. Қисқа вақт ичида жамоани шакллантиришимиз керак эди. Биз таклиф қилаётган маошларга, таклифларга аксарият футболчилар кўнишмайди. Имкон даражасида таркибни жамладик. Таъқиқи бўлмаганида ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоамизни кучайтириш ниятимиз бор эди. Энди ихтиёримиздаги бор футболчилар билан мавсумни якунлаймиз.

Клуб футболчилар олдидаги маошларни тўлаб берган, фақат мукофот пулларини озгина узулиш бор. Муҳими футболчилардаги иштиёқ йўқолмаслиги керак. Футболни севиб ўйнаш лозим. Четдаги муаммолар майдондаги футболчиларга таъсир қилмаслиги керак. Турли нарсаларни баҳона қилиб майдонда бор кучи билан ўйнамаса футболчи сифатида ўсишга эришиб бўлмайди.

Футболчиларга бирор жамоадан қўрқмасликни айтамиз. Ҳа, рақиб сафидаги Обид Жўрабоев, Элдор Бойматовларни имкониятини яхши билардик. Футболчилардан тезлик билан ҳаракат қилишни, ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги боғлиқликни ушлашни талаб қиламиз. Агарда тезлик бўлса, футболчи тайёргарликни маромида олиб борса қўрқиш иккинчи даражали бўлиб қолади.

Суперлигага чиқишга ишонаманми? Қўл остимдаги футболчиларимга ишонаман. Таркибимизда Про лига савиясидаги футболчилар бор, уларни тайёрлаб боришимиз керак. Қайсидир вазиятларда ўзларини йўқотиб қўйишмоқда. Бўш жойларни бошқа футболчи билан ёпишга мажбур бўлмоқдамиз",- дейди Асрор Алиқулов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика