Latest news

22:00АПЛ. "Манчестер Сити" — 2023/24 йилги мавсум чемпиони!  41 21:08Ла Лига. 37-турдаги 9та ўйиннинг асосий таркиблари маълум  2 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  18 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  170 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  3 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  6 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  9 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9

Асосий рақобатчисини ютган мураббий ва "Олимпик Мобиуз" посбони — Про лига 2-тур лауреатлари News

Асосий рақобатчисини ютган мураббий ва "Олимпик Мобиуз" посбони — Про лига 2-тур лауреатлари

Championat.asia сайти Про лига 2-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши дарвозабони - Самандар Муратбаев ("Олимпик Мобиуз")

"Дўстлик" жамоаси мағлубиятга учраганига қарамай шу куни "Олимпик Мобиуз" дарвозаси томон бир неча бор хавфли ҳужумларни уюштирди. Уларнинг гол билан якунланишига "Олимпик Мобиуз" посбони Самандар Муратбаев йўл қўймади. Тўпга чиқишларда хатосиз ҳаракат қилган ва ўйин давомида ўзини кўрсата олган ёш кипер сайтимиз томонидан тур дарвозабони сифатида эътироф этилди. 



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши футболчиси - Далер Тухсанов ("Олимпик Мобиуз")

Фарҳод Нишонов шогирдлари Про лиганинг 2-турида дастлабки ғалабасини тантана қилди. "Дўстлик" мағлуб этилган ўйинда 2 та голда ҳам Далер Тухсанов иштирок этди. Биринчи бўлимда у рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, иккинчи бўлимда пенальтини ишлади. Бундан ташқари олдинги чизиқда фаоллиги билан ажралиб турди.

 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши мураббийи - Улуғбек Бакаев ("Бухоро")

"Бухоро" жорий мавсумдаги иккинчи учрашувини Суперлига йўлланмаси учун курашдаги асосий рақобатчиси "Қўқон-1912"га қарши меҳмонда ўтказди. Ўйин томонлама ёрқин таассурот қолдирмаган бўлиши мумкиндир. Лекин сафардан муҳим 3 очко билан қайтишни уддасидан чиқди. Қўқонликлар эса биринчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлишди.

 

Rating: +3   

Comments

   
22 mar 20:07:04
Жамшид Абдусамадов
Далер яхши уйинчи экан. Лекин варатар уйинда хеч нарса килмади нега энг яхши дарвозабони булди.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика