Latest news

16:34Бундеслига дебютанти илк бор олий дивизионда иштирок этади  4 16:01Кроос "Реал"да яна бир йил қоладими?  1 15:37Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди  3 15:15"Барселона" ёзда Роберт Левандовски билан хайрлашадими?  3 14:44"Реал"нинг 2025 йилнинг ёзидаги бош мақсади маълум  11 14:18"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди  8 13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  11 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  5 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдидан Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  11 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  2 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  2 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  4 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  5 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  2

Асосий рақобатчисини ютган мураббий ва "Олимпик Мобиуз" посбони — Про лига 2-тур лауреатлари News

Асосий рақобатчисини ютган мураббий ва "Олимпик Мобиуз" посбони — Про лига 2-тур лауреатлари

Championat.asia сайти Про лига 2-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши дарвозабони - Самандар Муратбаев ("Олимпик Мобиуз")

"Дўстлик" жамоаси мағлубиятга учраганига қарамай шу куни "Олимпик Мобиуз" дарвозаси томон бир неча бор хавфли ҳужумларни уюштирди. Уларнинг гол билан якунланишига "Олимпик Мобиуз" посбони Самандар Муратбаев йўл қўймади. Тўпга чиқишларда хатосиз ҳаракат қилган ва ўйин давомида ўзини кўрсата олган ёш кипер сайтимиз томонидан тур дарвозабони сифатида эътироф этилди. 



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши футболчиси - Далер Тухсанов ("Олимпик Мобиуз")

Фарҳод Нишонов шогирдлари Про лиганинг 2-турида дастлабки ғалабасини тантана қилди. "Дўстлик" мағлуб этилган ўйинда 2 та голда ҳам Далер Тухсанов иштирок этди. Биринчи бўлимда у рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, иккинчи бўлимда пенальтини ишлади. Бундан ташқари олдинги чизиқда фаоллиги билан ажралиб турди.

 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши мураббийи - Улуғбек Бакаев ("Бухоро")

"Бухоро" жорий мавсумдаги иккинчи учрашувини Суперлига йўлланмаси учун курашдаги асосий рақобатчиси "Қўқон-1912"га қарши меҳмонда ўтказди. Ўйин томонлама ёрқин таассурот қолдирмаган бўлиши мумкиндир. Лекин сафардан муҳим 3 очко билан қайтишни уддасидан чиқди. Қўқонликлар эса биринчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлишди.

 

Rating: +3   

Comments

   
22 mar 20:07:04
Жамшид Абдусамадов
Далер яхши уйинчи экан. Лекин варатар уйинда хеч нарса килмади нега энг яхши дарвозабони булди.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика