Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Асилбек Амонов: “Ҳеч бўлмаса Яманни ютишимиз шарт” News

Асилбек Амонов: “Ҳеч бўлмаса Яманни ютишимиз шарт”

Осиё чемпионатида иштирок этаётган “Қўқон-1912” жамоасининг дарвозабони Асилбек Амонов билан мусобақа таассуротлари ҳақида суҳбатлашдик.

– Асилбек сиз бундай йирик турнирларда олдин ҳам қатнашгансиз. Қатардаги таассуротларингиз қандай ?
– Мен қатнашган мусобақалар билан солиштирганда Қатардаги чемпионатда ташкилотчилик, футболчиларга яратилган шароитлар аъло даражада десам муболаға бўлмайди. Мен бундай шароитларни, бундай муҳитни ҳеч қаерда кўрмаганман. Стадионлар, кийиниш хоналари, майдонни сифати ҳаммаси аъло баҳога лойиқ.

– Иккита ўйинда жамоамизга нима етишмади деб ўйлайсиз ?
– Кореяга қарши биринчи ўйинимизда хакамнинг ғалати қарорлари болаларни руҳиятини издан чиқарди. Қачонки 10 киши бўлиб қолганимиздан кейин йигитлар ўзларига келишди. Қолаверса, корейслар бизни роса яхши ўрганишган экан. Ироқ билан ўйинда эса биз ўзимизнинг хатоларимиз эвазига ўйинни бой бердик. Тўғриси мусобақани бунча эрта тугатишимизни мен умуман хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Энди ҳеч бўлмаса Яманни ютишимиз шарт.

– Сизни нимага майдонда кўрмаяпмиз?
– Бу саволни яхшиси мураббийларимиздан сўрсангиз бўларди. Чунки кимни майдонга тушириш мураббийни иши. Лекин мен доим тайёр бўлиб турибман. Мусобақага келган барча 23 футболчи ўйинга тайёр туришибди.

- Бу йил “Қўқон-1912” жамоасига келган янги мураббийдан нималар кутяпсиз?
– Мурод ака жуда яхши инсон, ўз ишининг устаси. Ўйламанки, биз Мурод Исмоилов бошчилигида мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Ўзим хам бу йил жамоамизнинг асосий таркибига киришга ҳаракат қиламан. Лекин бу осон иш эмас, сабаби бизда жуда тажрибали дарвозабонлар бор. Қўқонда ўринбосарлар жамоасининг ўйинлари хам қизиқарли бўлади. Чунки ўринбосарлар ўйинига хам жуда кўп мухлислар келишади. Биз эса уларни стадиондан хурсанд ҳолда қайтишларига харакат қиламиз.

Акрамжон Мамадалиев сухбатлашди.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика