Latest news

23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  1 23:11Бронза медаллари учун кураш: "Болонья" - "Ювентус" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  1 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  8 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  1 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  1 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  9 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  87 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  78 20:52"Пари НН" - ЦСКА. Таркиблар эълон қилинди  6 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  2 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  5 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  3

"Ашурматовга биз ҳам қизиқиш билдирган эдик" — "Спартак Москва" собиқ юлдузи Анталияда Championat.asia сайтига интервью берди News

"Ашурматовга биз ҳам қизиқиш билдирган эдик" — "Спартак Москва" собиқ юлдузи Анталияда Championat.asia сайтига интервью берди

ФНЛ вакили Москванинг "Родина" жамоаси Анталияда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда.

Жамоа бугун  Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчиси "Андижон"га қарши синов-назорат учрашувида майдонга тушди. Баҳсда биринчи рақам остида ҳаракат қилган "Родина" "бургутлар" дарвозасига йўл топа олишмади. Жамоа бундан аввал "Бунёдкор" билан ҳам беллашган ва кичик 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Учрашувдан сўнг жамоа мураббийлар штабида фаолият юритаётган "Спартак Москва" ва Россия терма жамоаси собиқ юлдузи Юрий Ковтун сайтимизга кичик интервью берди. 

- Юрий Михайлович "Андижон" билан учрашув шахсан сизда қайси томонлама таассурот қолдирди?

- Жуда яхши спарринг рақиб вазифасини ўтади. "Андижон" ижобий таассурот қолдирди, ёш футболчиларда иштиёқ кучли эканлиги яққол кўриниб турди. Йиғинлар ораси ўйинларда турли натижалар қайд этилиши табиий. Умуман икки жамоа ҳам ҳаракат қилди. Ҳужум қилган жамоага ўйинни голсиз тугатиш аламли албатта. Олдинда ўйинларимиз кўп. Муҳими жароҳатларсиз расмий ўйинларга етиб олиш. 

- "Андижон" билан учрашувга қадар "Бунёдкор" билан куч синашган эдинглар. Хўш, бу икки рақиб нимаси билан бир-биридан ажралиб турди?

- "Бунёдкор" ҳам яхши жамоа эканлиги билинди. Ўйини шаклланган, вазиятлар етарлича яратди. Ўзига яраша жамоамизга муаммолар туғдира олишди, деган бўлардим. "Андижон" бошқача услубда ҳаракат қилди. Ўзбек клублари билан назорат ўйинлари ўтказаётганимиздан хурсандмиз. Чунки рус клубларига қараганда услубда фарқ бор. Россияда эса кўпроқ жисмоний ҳолатга эътибор берилади. 

- "Рубин"га ўтган Умарали Раҳмоналиев ва Рустам Ашурматов ҳақида нима дея оласиз? Умуман ўзбекистонлик ижрочиларга қандай тафсиф берган бўлардингиз?

- Ўзбекистонлик ҳимоячининг хизматларига қизиқиш билдирган эдик. Уларнинг асосий кучли томони тўп билан яхши муомалада бўлишлари. Боиси СССР пайтидан бери ўзбек футболида техника ва тўп назоратига катта урғу берилади. Юқори интелектга таяниб, ақлли ўйин кўрсатишади.   

- Демак гап Рустам Ашурматов ҳақида кетмоқда?

- Ҳа, Рустам Ашурматов. 

- Ўз вақтида "Спартак Москва" сафида Миржалол Қосимовга қарши кўп бор ўйнагансиз. Одатда, сиздек Россия футболидаги таниқли номлар билан учрашганимизда Миржалол Қосимов ҳақида сўраймиз...

- Қосимов — ўзбек ва рус футболидаги катта ном. У каби индивидуал кучли футболчини яқин йилларда учратмадим. Стандарт вазиятлардаги моҳирона ҳаракатлари ёдимда. Қосимов улкан ҳурматга сазовор футболчи ва мураббий ҳисобланади. 

- Анталияда 10дан ошиқ Суперлига жамоалари ўқув-машғулот йиғинлари, назорат учрашувлари олиб боришмоқда. Балки қайсидир футболчини кўз остингизга олиб қўйгандирсиз?

- Йиғинларда бунинг имкони кам. Машғулотлар ва ўйинларга, жамоани шакллантиришга кўп вақт сарфланади. Юқорида айтдим, аввал ҳам ўзбекистонлик ҳимоячига қизиққанмиз. Нима ҳам дердим, вақт кўрсатади.

Суратлар "Родина" расмий сайтидан олинди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика