Latest news

08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  0 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  2 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  20 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22

Архив. Юзерлар диққатига! Энди кескин чора кўрилади News

Архив. Юзерлар диққатига! Энди кескин чора кўрилади

П.С: Бу хабарни 5 кун давомида кунига бир маротаба беришн орқали ҳаммани хабардор қилишни мақсад қилдик.
АРХИВДАН (16.05.2014)

Сайтнинг эски, фаол ва ёши катта юзерлари кун сайин фикр билдирмай кетяптилар. Боиси, кечагина нонни "нанна" деб юрган болалардан ўзлари томон ҳақоратли гап эшитишни улар ҳазм қила олмаяптилар. Сайтнинг маданиятсизлар учун "кошона" бўлиб хизмат қилишига асло йўл қўймаймиз.

Ўз навбатида буни сайт ижодкорларига ҳам катта ҳурматсизлик деб биламиз. Шундай кишилар борки, мақоладан кўра фикрларни кўпроқ ўқишади. Катталарнинг дунёқарашидан ёшлар ўрнак олиш ўрнига, ақл ўргатади. Хой, сен ҳам инсон фарзандисан. Бирон бир ҳақоратли гап ёзишдан аввал сенга тарбия берган ота-онанг, бобо-момонгни юзи ҳақида ўйла. Уларга лаънат келтирадиган фарзандга бизнинг сайтда жой йўқ. Сайтда ўқувчини блок қилиш билан биз ҳеч нима ютқазмаймиз. На рекламадан, на савиядан. Фикр билдирувчилар сайтни БИР ФОИЗИни ҳам ташкил этмайди. Коммент қолдира олмасам бу сайтга кириб нима қиламан шиори остидаги "ижодкорлар"ни йўқотиш биз учун фожеа эмас.

Биз барчамиз аҳил бўлишимиз керак. Ёшларни сўкинишидан юраги безиллаб қолган фахрий юзерларимизни қайтарган ҳолда уларнинг ҳурматини жойига қўяйлик.


Авваллари блок қилишдан аввал ким биринчи уруш бошлаганига ойдинлик киритардик. Энди эса унга жавоб берган кишидан ҳам қутуламиз.

Агар бу ишимиз ўз самарасини бермаса, фикр қолдириш бўлимини ўчириб қўйишимиз ҳам мумкин. Чунки сайтимизнинг асосий мақсади фикрни кўпайтириб ундан даромад қилиш эмас, чин маънода ўзбек футболи журналистикасини ривожлантириш.

Қуйидаги қоидаларга амал қилмаган ўқувчиларни блоклашга мажбурмиз:

- Бировнинг ҳурматини жойига қўймаганлар
- Сўкинганлар
- Қизишиб, жамоаси ютқазаётган бўлса ҳам, чидаб тура олмай сайтдошини ҳақорат қилган
- Сўкиб қўйиб кетидан безрайиб УЗР сўраган
- Ўзи ишқибозлик қиладиган жамоа туриб, бошқа жамоа ўртасидаги ўйинга кириб, шундоқ ҳам асаби бузилган мухлислар олдида бошқа жамоани чемпион деб уришга сабаб бўлган.
- Футболга дахлдор бўлмаган мавзуларда фикр юритганлар
- Стадионда бўлмасдан туриб, ўйинни кўрмай ҳакам ва рақиб жамоани ҳақорат қилиш билан овора "коментчилар"

Таҳририят
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика