Latest news

00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  0 00:40Испания Кубоги. "Валенсия" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 00:09Англия Лига Кубоги ярим финали. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  0 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  2 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2 19:58"Бавария" "Челси" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолган  1

"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Қизиқарли маълумотлар ва статистика News

"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Қизиқарли маълумотлар ва статистика

Бугун Англия Премьер-лигасининг 15-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви бўлиб ўтади.

Тошкент вақти билан 22:30да бошланадиган супер баҳсга оид қизиқарли маълумотлар ва статистикани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Барча турнирларни қўшиб ҳисоблайдиган бўлсак "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" 226 марта тўқнаш келган. "Арсенал"нинг умумий ғалабалари сони 82та, МЮда 94та. Ўйинларнинг 50таси Премьер-лига доирасида ўтказилган. АПЛдаги баҳсларнинг 13тасида "тўпчилар", 22тасида эса "қизил иблислар" ғалаба қозонган. 

Бу икки азалий рақибларда ўйнаган футболчилар ҳам бўлган.

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтганлар:

Футболчилар"Манчестер Юнайтед"га ўтган йили
Дэвид Херд
1961
Ян Юр
1969
Жорж Грехам
1972
Фрэнк Стапелтон1981
Вив Андерсон1987
Энди Коул1995
Мэтт Викс1995
Робин ван Перси2012



"Манчестер Юнайтед"дан "Арсенал"га ўтганлар:

Футболчилар
"Арсенал"га ўтган йили
Пэдди Слоан1946
Жимми Риммер1974
Брайн Кидд1974
Жим Лейтон1991
Дэвид Платт1995
Мэтт Викс1996
Микаель Силвестр2008
Дэнни Уэлбек2014


"Арсенал" Премьер-лига доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши уйида ўтказган сўнгги 5та баҳснинг фақат 1тасида мағлубиятга учраган (2та ғалаба, 2та дуранг). "Тўпчилар"нинг сўнгги икки ғалабасида "Манчестер Юнайтед" гол ура олмаган.

Арсен Венгер жамоаси уйидаги Премьер-лига учрашувларида кетма-кет 12та учрашувда ғалаба қозонди. Сўнгги бор "Арсенал" шунга ўхшаш натижани 2005 йил февралда "Хайбери" стадионида қайд этган (кетма-кет 13та ғалаба).

Месут Озил "Манчестер Юнайтед"га қарши АПЛнинг сўнгги тўрт учрашувда 4та голда иштирок этган (2та ғалаба, 2та голли пас).


Тўпурарлар рўйхатида "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" футболчилари кетма-кет жойлашишган. Ромелу Лукаку 8та гол билан тўпурарлар жадвалида 7-ўринни эгаллаб турган бўлса, Александр Ляказетт 7та гол билан 8-ўринда бормоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика