Latest news

15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  0 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0

"Арсенал" футболчилари "Бавария"га қарши баҳсга тайёргарлик кўришмоқда (фото) News

"Арсенал" футболчилари "Бавария"га қарши баҳсга тайёргарлик кўришмоқда (фото)

Лондоннинг "Арсенал" клуби янги мавсумга тайёргарликни Хитойнинг Шанхай шаҳрида давом эттирмоқда.

Шанхайдаги 30 даражали иссиқда бажарилган машқлардан сўнг, "Арсенал" футболчилари музли ваннага тушишди.

"Тўпчилар" жисмоний тайёргарлик машқларига анча кўникиб қолишди, бироқ баъзи футболчилар об-ҳаво туфайли ўзини қулай ҳис қилишмаяпти.

Муҳаммад Эл-Нени, Аарон Рэмси, Тео Уолкотт ва Дэнни Уэлбеклар музли ваннани Оливье Жирудек яхши қабул қилишмади.


Музли ваннада Дэнни Уэлбек музлаб қолди



Дэнни Уэлбек ҳам муз ичида ўзини яхши ҳис қилмади



Муз тўлдирилган идиш ичида ўтириш Оливье Жируга ёқиб тушди


Музли ванналар спортчиларга оғир жисмоний машқлардан сўнг тикланишга, мушакларга ва тана ҳарорати тушиши ҳамда қон айланиши яхшиланишига ёрдам беради. Бироқ Дэнни Уэлбек ва Тео Уолкоттларнинг кўриниши улар тикланаётганга ўхшамаслигини кўрсатмоқда.


Бир неча дақиқа олдин улар Шанхайда 30 даража иссиқда машғулот ўтказишди



Бугун, 19 июль куни "Арсенал" Тошкент вақти билан 17:00да "Бавария"га қарши баҳс ўтказади



"Бавария"га қарши баҳсдан сўнг, "тўпчилар" шанба куни "Челси" билан ўйнашади


Арсен Венгер шогирдлари Шанхайда ўтказадиган "Бавария"га қарши учрашувдан сўнг, Пекинга йўл олишади. Улар Хитой пойтахтида "Челси" билан ҳам баҳс ўтказишади.

"Тўпчилар" учун мавсум 6 август куни бошланади. "Арсенал" шу куни "Челси" билан Англия Суперкубоги учун баҳс юритади.

Суперкубок учун ўйиндан беш кун ўтиб, "Арсенал" "Лестер Сити" билан ўйинда Англия Премьер-лигаси 2017-18 мавсумини очиб беради.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика