Latest news

17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  10 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0 16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  2 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  0 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  2 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  22 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  2 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  43 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  9 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  9 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  4 12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  18 12:55Ўзбекистон – Яман учрашувини қаердан кўриш мумкин?  4

Аргентиналик журналист: "Ўзбекистон Аргентина учун қоғозда мағлуб этилиши лозим бўлган рақиб саналади, аммо..." News

Аргентиналик журналист: "Ўзбекистон Аргентина учун қоғозда мағлуб этилиши лозим бўлган рақиб саналади, аммо..."

Аргентинанинг La Nacion нашри журналисти Сантьяго Бауза U-20 жаҳон чемпионати доирасидаги Аргентина — Ўзбекистон учрашувига ўз тахминини билдирди.

- Агарда Аргентина ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида омадсизликка учраса, бунга барча футболчиларнинг турнирга кела олмагани баҳона қилинмайдими?

- Ундай деб ўйламайман. Албатта, Алехандро Гарначо, Нико Паз ва Факундо Буонанотте жамоа учун муҳим йўқотиш саналади, чунки мазкур футболчиларсиз қолган Аргентина ҳужумкор ярим ҳимоясидан маҳрум бўлади. Бироқ юқорида тилга олинган уч футболчидан ташқари Хавьер Маскерано энг яхши таркиби билан ҳисоб-китоб қила олади. Жумладан, Суле, Ромеро ва Карбони каби Европадан ташриф буюрган футболчилар кучли ўйинчилар саналади. Қолаверса, мураббий маҳаллий лигада тўп тепадиган ёш истеъдодларни ҳам таркибга жалб қила олди, уларнинг кўпчилиги аллақачон асосий жамоа сафида ўйнашга улгурган.

- Сизнингча, қайси жамоалар гуруҳдан чиқиш учун фаворит саналади?

- Аргентина терма жамоаси яхши таркиб ва мезбонлиги туфайли кучлироқ бўлса керак. Ўзбекистоннинг муваффақиятга эришиш имконияти мавжуд, чунки улар Осиё чемпиони саналади ҳамда ушбу ёшдаги мусобақаларда ижобий натижалар қайд этган.

- Ўзбекистонни қанчалик яхши биласиз, уларнинг ўйиндан олдинги машғулотларига Аргентинадан бирор киши ташриф буюрмади. Ушбу жамоани Аргентина учун осон рақиб деб ҳисоблайсизми?

- Ростини айтсам, унчалик эмас. Мен ушбу терма жамоанинг ўтмишдаги ва ҳозирги кундаги бир нечта ўйинчилар, хусусан, икки энг яхши тўпурар — Элдор Шомуродов ва Максим Шацких ҳақида (мен уни Playstation видеоўйинлари орқали ҳам таниганман) биламан. Жаҳон чемпионатидан олдин жамоангиз ҳақида бироз изланиш олиб бордим. Ўзбекистоннинг Осиё Кубогидаги иштироки қойилмақом тарзда ўтди. Шу билан бирга, мураббий Равшан Ҳайдаров ўзбек футболидаги муҳим шахс эканлигини англаб олдим.

- Саудия Арабистонининг Аргентинага қарши Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидаги учрашуви мазкур беллашувга қандай таъсир ўтказади?

- Менимча, Ўзбекистон Аргентина учун қоғозда мағлуб этилиши керак бўлган рақиб саналади, аммо бу осон бўлади дегани эмас. Зеро, саралаш босқичидаги иштирокидан келиб чиқадиган бўлсак, Аргентина мазкур жаҳон чемпионатида биринчи қаторда бўлмаслиги керак эди. 2003 йилги ёшлар ўртасидаги мундиал доирасида икки жамоа ўзаро тўқнаш келганида, шиддатли ўйин бўлган эди. Аргентина ушбу баҳсда фақатгина ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда пенальтидан киритилган тўп эвазига ғалаба қозонганди, шу боис бўлажак учрашув Аргентинага қийинчилик туғдира олади.

Ўтмишга назар. 20 йил муқаддам бир киши кам Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги ЖЧда Аргентинага ютқазган

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика