Latest news

10:00Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  0 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  2 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   3 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  6 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   4 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  31 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  13 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  3 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  3

Аргентина ТЖ устози: “1/8 финалда 2 кундан кейин ўйнашимиз мантиқсиз. Биз стадиондамиз, рақиб эса дам олмоқда” News

Аргентина ТЖ устози: “1/8 финалда 2 кундан кейин ўйнашимиз мантиқсиз. Биз стадиондамиз, рақиб эса дам олмоқда”

Аргентина ТЖ устози Лионель Скалони ЖЧ-2022 1/8 финалида Австралия билан бўлажак учрашув ҳақида фикр билдирди.

“Алоҳида айтмоқчиманки, 1/8 финал ўйинини 2 кундан кейин ўтказиш мантиқсиздек туюлмоқда. Гуруҳда биринчи бўлганимизни ҳисобга олсак, бу жуда оз. Эртага пайшанба. Шароитлар яратилмаган ва кўпроқ дам олишга ҳақли эдик. Тунги соат икки ва биз ҳали ҳам стадиондамиз, Австралия эса дам олмоқда.

Австралия ҳақида нима дейишим мумкин? Албатта, уларни кузатдик, аммо бизда бошқа рақиб эди, ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Улар иштирокидаги баҳсларни таҳлил қиламиз ва 100 фоизга тайёр бўламиз. Бугунги ўйинимиздан келиб чиқиб, ҳар қандай рақибга қийинчилик туғдира оламиз. Ҳамма жиҳатни таҳлил қилишимиз мумкин, аммо асосийси рақибга қандай зарар етказиш вариантини топишдир”, дейди Скалони.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина – Австралия учрашуви 3 декабрь куни 23:59 да бошланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика