Latest news

16:35"Тоттенхэм" "Ноттингем" ҳимоячисига кўз тиккан  0 16:16ПСЖ "Ливерпуль" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 15:55+42...  0 15:07"Ал Насср" ёзда Алиссонни сотиб олмоқчи  4 14:40Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал учрашувлари саналари маълум  4 14:19Уокер идеал ўнг қанот ҳимоячиси ҳақида гапирди  5 13:54АПЛ офсайдни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи  1 13:29"Шахтер" "Ювентус", "Наполи" ва АПЛ клублари қизиқиш билдирган футболчисининг нархини маълум қилди  2 13:08Жанубий Корея термаси Хавини ишга таклиф қилди   4 12:44Клопп Санчо туфайли Тен Хагни танқид қилди   6 12:16Гасперини: "Чемпионлар Лигасини "Реал" ютишини истайман"  11 11:50"Барселона" Педри учун "Лас-Пальмас"га 18 миллион евро тўлаб берди  4 11:28Мессининг голи "Интер Майами"ни мағлубиятдан қутқариб қолмади  18 10:55ПСЖ Италия А Сериясининг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси билан шартнома тузмоқчи  1 10:22«Ал Насср» АПЛнинг уч нафар юлдузи билан шартнома тузмоқчи  16

"Арал" бош директори Азамат Алланиёзов: "Қорақалпоғистон халқи футбол билан яшайди. Кейинги йилга "Турон" стадиони ва клуб учун база тайёр бўлади" News

"Арал" бош директори Азамат Алланиёзов: "Қорақалпоғистон халқи футбол билан яшайди. Кейинги йилга "Турон" стадиони ва клуб учун база тайёр бўлади"

Бу йил Про лигада Қорақалпоғистондан вакилида "Арал" жамоаси иштирок этмоқда.

Жамоа ортда қолган 5 та тур давомида турли натижаларни қайд этди. Дастлаб уйда "Дўстлик"ни таслим қилган нукусликлар кейинги учрашувларда "Машъал" ва "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди. Сўнгги икки учрашувда "Олимпик Мобиуз"ни таслим қилган бўлса, Ғузорда "Шўртан" билан дуранг қайд этди. Эндиликда "Арал" Ўзбекистон Кубогидаги юришини бошлайди. Кубок баҳслари олдидан клуб бош директори Азамат Алланиёзовнинг фикрлари билан қизиқдик. 


"Авваламбор, Ўзбекистон халқини ўтган хайит байрами билан табриклайман. Про лигадаги иштирокимизга тўхталсам, мавсумнинг биринчи ўйини қийин кечиши аниқ эди. Биринчи турни уйда "Дўстлик"ка қарши ўтказдик. Улар ҳам ёшлардан шаклланган яхши жамоа экан. Қийинчилик билан бўлсада ютиб олдик. Муборакда яхши жамоа бор. Ўз академиясига эга. У ерда ҳам осон ўйин ўтказмадик. Биз уй ўйинларимизни сунъий майдонда ўтказяпмиз. Шуни ҳисобга олганда футболчилар табиий майдонда қийналишади. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказяпти. "Қўқон-1912"ни эса ютишимиз керак эди, чунки олдимизга Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. 


Насиб қилса, "Турон" стадионимизда таъмирлаш ишлари бошланади. Мазкур аренага кўчиб олсак, бизда Суперлигага чиқишда муаммо юзага келмайди. Кейинги йилга стадион ва базамиз тайёр бўлади. Олдимиздаги вазифаларни уддалаймиз деган умиддаман.

Ўзбекистон Кубогига жиддий тайёрланяпмиз. Мақсадимиз узоқроққа бориш. Дастлаб гуруҳдан чиқишимиз керак. Имкон қадар ярим финалгача боришни кўзлаганмиз. Суперлига жамоалари билан осон бўлмаслигини биламиз. Лекин биз ҳам курашамиз. Ярим финал биз учун яхши натижа бўлади. 

Қорақалпоғистон халқи футбол билан яшайди. Талаб кучли. Улар мендан қачон Суперлигага чиқишимизни сўрашади. "Арал" уларнинг ишончини оқлайди ва Суперлигага йўлланма олади. Фақат бизни қўллаб-қувватлаб туришса бас",- дейди "Арал" бош директори Азамат Алланиёзов.





Rating: +3   

Comments

   
14 apr 18:18:31
Dilshodbek9099
Бу йил Про лигада Қорақалпоғистондан вакилида "Арал" жамоаси иштирок этаётганидан хаб сифатарингиз бор.

Bu nimasi a.
Hali ham ikki qatorini ko'ryabsiz.
   
14 apr 14:25:32
Abdulboyis Karimov
Коракалпок жамоаси Арал тезрок супер лига кайтсин .Омад Амалга.
-1   
14 apr 20:07:36
azamlawer
Бўмаган гап. Халқни футболдан бошқа ташвиши кўп.
-1   
14 apr 20:07:09
azamlawer
Бўмаган гап. Халқни футболдан бошқа ташвиши кўп
-1   
14 apr 13:35:37
Uz paxtakor Uz
Яхши хабар стадион курушса куп командалар кийналмеди суний майдонда. Суперлигани чикишдан олдин стадионларини базаларини курволилар Аланиёзов Хакамларга пул берормасданде. Базани пулини хакамларга ишлатворормасдан. Болам
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика