Latest news

14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  0 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  0 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2

АПЛ "Ливерпуль"га клублар ўртасидаги ЖЧ белгиси билан ўйнашга рухсат бермайди News

АПЛ "Ливерпуль"га клублар ўртасидаги ЖЧ белгиси билан ўйнашга рухсат бермайди

Ўтган ҳафтада "Ливерпуль" ўз тарихида биринчи марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

Финалда Фирминонинг голи "Фламенго"ни мағлуб этди. 

Энди Юрген Клопп жамоаси футболчилари махсус белги (клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби логоси) бор формада ўйнашлари мумкин. Бу кейинги финалгача амал қилади.


Аммо Премьер-лига "Ливерпуль"га чемпионат ўйинларида ушбу белгидан фойдаланишга рухсат бермади. Қоида бўйича, мавсум давомида фақат битта ҳолатда форма дизайнида ўзгариш бўлиши мумкин - бу хайрияга боғлиқ воқеа бўлса. "Ливерпуль" лигадан қоидаларни қайта кўриб чиқишни сўради. Клуб раҳбариятга мурожаат қилиб, бу инглиз жамоасининг клублар ўртасида ЖЧдаги сўнгги 10 йилликдаги дастлабки ғалабаси эканини айтиб, Премьер-лига бундан ғурурланиши кераклигини маълум қилди.


2008 йилда Премьер-лига "Манчестер Юнайтед"га ҳам белги ёпиштиришга рухсат бермаган. Ўшанда инглиз клуби клублар ўртасидаги ЖЧда "Кито"ни 1:0 ҳисобида таслим этган эди.


"Ливерпуль" хатто Англия Кубоги баҳсларида ҳам бу белгидан фойдаланиши қийин бўлади. Бунинг учун Футбол Ассоциацияси махсус расмий рухсат бериши керак. Клуб 5 январь куни "Эвертон"га қарши ЖЧ белгиси билан майдонга чиқиш учун ассоциацияга мурожаат қилди.


"Ливерпуль" мухлислари ҳозирча белгини фақат Инстаграмда кўришлари мумкин.

Ушбу лого билан Чемпионлар лигасида ўйнашга рухсат берилган. УЕФА бунга қарши эмас.


Бунгача "Бавария" Бундеслигада, "Интер" А Серияда махсус белги билан ўйнаган. Шунга ўхшаш лого терма жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионлари формасида бор. Биринчи марта ушбу белги 2007 йилда тақдим этилган ва Италия терма жамоаси формасига тикилган эди. Ҳозир бу лого Францияда.


"Ливерпуль" учун бу муҳим ғалаба Мерсисайдликлар Клоппгача уч марта (Боб Пэйсли, Жо Фэгане ва Рафа Бенитес қўл остида) клублар ўртасидаги ЖЧ финалида мағлуб бўлган (авваллари бу турнир Қитъалараро кубок деб номланарди). Жоржино Вейналдум бу лого билан ўйнашни истаётганини очиқчасига айтди. "Турнир ҳақида оилам ва дўстларим билан суҳбатлашсам, уларнинг барчаси белги ҳақида гапиришади. Улар футболкага қарашганда ушбу логони кўришни хоҳлашмоқда. Бу белги клублар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозонганимизни билдиради" - дейди голландиялик. Юрген Клопп ушбу муваффақиятни ойга қўниш билан тенглаштирди.


Бироқ ҳозир жамоанинг муҳимроқ ишлари бор. Мавсумнинг энг қийин қисми бошланяпти. Олдинда "Лестер", "Вулверхэмптон" (икки марта), "Шеффилд", "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳслар бор.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика