Latest news

10:45"Ал Насср" бразилиялик иқтидорни сотиб олди  1 10:14"Romaspress" нашри бугунги учрашув учун римликларнинг эҳтимолий таркибини эълон қилди  2 09:45Flashscore. Раҳмоналиев ва Ашурматов кечаги мағлубиятдан сўнг неч баҳога лойиқ кўрилди  1 09:19"Рома" етакчиларидан бири фаолиятини Саудияда давом эттиради  1 09:15Туркия чемпионати. "Галатасарой"да йирик ғалаба, Батшуайи пенальтидан гол ура олмади  2 08:47Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:35А Серия. Лукаку "Наполи" сафида дебют голини урди, Абрҳам "Милан"даги биринчи ўйинида ассист амалга оширди  4 08:20"Вест Хэм" футболчиси Хебай жамоасига кўчиб ўтди  2 07:52Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:19А Серия. «Милан» яна ғалаба қозона олмади,«Наполи»дан эса супер камбек  1 01:44Гринвуд "Марсель" сафида Лига 1даги 3та ўйинда 5та гол урди. Бу ишни сўнгги 50 йилда фақатгина Балотелли қила олганди  4 01:20Холанд АПЛдаги 30 йиллик натижани такрорлади  6 00:53"Барса" 2016 йилнинг декабридан бери илк бор 7+ тўп фарқи билан ғалаба қозонди  7 00:20АПЛ. Иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонаётган "Эвертон" ўйиннинг сўнги дақиқаларида 3 та гол ўтказиб оғзидаги ошни олдирди  9 00:10Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини 90+2 дақиқадаги гол ҳал қилди  9

АПЛ. "Эвертон" – "Ман Сити", МЮ – "Вулверхэмптон" ва бошқа ўйинлар учун превью News

АПЛ. "Эвертон" – "Ман Сити", МЮ – "Вулверхэмптон" ва бошқа ўйинлар учун превью

Англия чемпионати 16-турига оид маълумотлар билан бўлишамиз.

"Кристал Пэлас" – "Лестер" (28.12 20:00)

"Кристал Пэлас"нинг сўнгги натижаларига қараш бироз оғриқли. "Вест Бромвич" устидан қозонилган 5:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг иккита дуранг ва иккита мағлубият қайд этилди. Рой Хожсон ваҳима қўзғамайди, айниқса, жамоада жиддий йўқотишлар мавжуд бўлмаган бир пайтда. Ёши улуғ мураббий ўйиндан олдин бугунги таркиб "Астон Вилла" билан ўйиндаги таркибдан катта фарқ қилмаслигини айтди.

"Лестер" сўнгги турда чемпионатда биринчи марта дуранг ўйнади. Энди турнир жадвалида фақат битта "ноль" мавжуд – "Шеффилд Юнайтед" ҳали ғалаба қозона олмади. "Тулкилар"га қайтсак, шуни таъкидлаш керакки, навбатдаги ўйинда узоқ муддатли танаффусдан кейин Чаглар Союнжу қайтиши кутилмоқда.

"Лестер" "Кристал Пэлас"ни мағлуб этишга қодир. "Бургутлар" уйдаги охирги 11 ўйиннинг 6 тасида мағлуб бўлишди. "Тулкилар" ушбу мавсумдаги 7 ўйиннинг 6 тасида ғалаба қозонишди. Қолаверса, улар турнир жадвалида ўзларидан пастроқ бўлган жамоаларга қарши 8 учрашувдан 7 тасида ғалабани тантана қилишди.

"Челси" – "Астон Вилла" (28.12 22:30)

Турнир жадвалидаги иккита қўшни клуб тўқнашуви. "Астон Вилла" яна чиройли ўйин кўрсата бошлади – сўнгги 4 учрашувда битта ҳам гол ўтказиб юбормади.

"Челси"да ҳаммаси ўнглангандек туюлди, аммо "Арсенал"га қарши ўйинда муваффақиятсизлик юз берди. Бу мавсумда Фрэнк Лэмпард учун биринчи марта саволлар туғилаётгани йўқ. Бош мураббий ротацияга қўл уришини яширмади – "Эмирейтс"даги ўйиндан фарқли ўлароқ, "Астон Вилла" билан 6-7 та янги ижрочи майдонга тушиши кутилмоқда. Каллум Хадсон-Одои ва Ҳаким Зиеш улар орасида бўлиши мумкин. "Астон Вилла" ўйин олдидан марказий ҳимоя бўйича муаммога дуч келди. Тайрон Мингс "Кристал Пелас"га қарши ўйинда майдондан четлатилганди.

"Челси" "Астон Вилла" билан кечган сўнгги ўйинларда деярли бенуқсон кўринишдаги статистикага эга. 11 учрашувда 10 та ғалаба – бу серия кетма-кет 6 та ғалабани ўз ичига олади. Шу билан бирга, "Вилла" 13 учрашувда 25 очко тўплаган, бу уларнинг 22 йил ичидаги энг яхши натижасидир.

"Эвертон" – "Манчестер Сити" (29.12 01:00)

"Эвертон"нинг ушбу мавсумда ҳозиргача ўтказган учрашувларига разм солсангиз, натижалар у қадар ёрқин эмаслигини кўрасиз. "Ирислар" "Вест Бромвич" ёки "Брайтон" каби жамоаларни мағлуб этади, бироқ "Ливерпуль" ёки "Манчестер Юнайтед" билан ўйинларда очко йўқотади.

Ва бу ҳеч қандай уятли эмасга ўхшайди, лекин агар сиз Еврокубокларга чиқишни мақсад қилиб қўйсангиз, унда топ-жамоалар билан ўйинда ҳам очко ишлашга тўғри келади.

Қарама-қарши томонда "Манчестер Сити" "Тоттенхем" билан 0:2дан сўнг 10 учрашув давомида мағлубият нималигини унутди.

Аммо шуни унутмайликки, ҳозирги "Эвертон" Анчелотти томонидан яратилган. Бир йил олдин "ирислар" 15-ўринда эди. Тараққиёт сезиларли даражада ва италияликнинг сўзларига кўра, унинг жамоаси ҳали яна ўсади. Масалан, ҳеч бўлмаганда "Манчестер Сити"дан очко ола билади.

"Брайтон" – "Арсенал" (29.12 23:00)

"Канонирлар" ўз уйларида "Челси"ни мағлуб этиб, ҳали "синмаганликлари"ни наймоиш этишди.

"Брайтон" учун тўпланган ҳар бир очко – алоҳида воқеа. Сўнгги турда улар "Вест Хэм"га қарши баҳсда дурангни қўлга киритишди.

Жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён турибди, аммо "Арсенал" ғалаба эвазига тўрт очко фарқ билан олдинга ўтиб олди. "Брайтон" ўзини эркин ҳис қила олмайди ва худди кузда бўлгани каби хато қилишга мойилроқ.

Мезбонларнинг асосий йўқотиши – ҳанузгача ҳимоячи Тарик Лэмпти. Артета эса Луис ва Виллиан ўйинни ўтказиб юборишини эълон қилди. "Тўпчилар" таркибида "Брайтон"га қараганда ротация учун жуда кўп номзодлар мавжуд. Шунингдек, Грэм Поттер жамоасининг уйдаги муваффақиятсизликлари ҳақида ҳам унутмайлик.

"Манчестер Юнайтед" – "Вулверхэмптон" (30.12 01:00)

Иккала жамоа ҳам ўтган турда дуранг ўйнаган. аммо сценарийга кўра улар турлича бўлиб чиқди. "Манчестер Юнайтед" ғалабани бой берди, "Вулверхэмптон" эса уни "Тоттенхэм"дан тортиб олди. "Бўрилар" ўтган мавсумдагидек очко тўплашмаяпти, бироқ улар ҳар доим етакчиларга тўсқинлик қилишга уста.

"Бўрилар" "Манчестер Юнайтед"га қарши сўнгги 5 ўйиндан фақат 1 тасида мағлубияитга учрашган.

МЮ ўз уйида натижаларни барқарорлаштиришга муваффақ бўлди. Жамоа кетма-кет 3 учрашувдан бери мағлуб бўлгани йўқ. Олдинги натижаларни ҳисобга олган ҳолда буни ютуқ деб ҳисоблаш мумкин. Ишонамизки, улар ўзларининг муваффақиятларини мустаҳкамлай олишади.

"Ньюкасл" – "Ливерпуль" (31.12 01:00)

"Ньюкасл" мавсумни тушунарсиз ўтказмоқда – сўнгги 4 ўйинда фақат 1 та ғалаба. "Ливерпуль" "Ньюкасл"ни АПЛда кетма-кет 5 ўйиндан бери мағлуб этиб келади. Мезбонлар сафида Дубравка, Ласселлс, Шелви, Фрейзер, Сен-Максимен майдонга туша олмайди.

"Мерсисайдилар"да Гомес, Матип, ван Дейк, Жота, Кейта ва Милнер йўқ, аммо бу уларнинг ғалабасига тўсиқ бўлмаса керак, яна ким билсин.

Шунингдек, ушбу турда қуйидаги баҳслар ўтказилади:

29.12 23:00 "Бёрнли" – "Шеффилд Юнайтед"  

29.12 23:00 "Вест Бромвич" – "Лидс"

29.12 23:00 "Саутгемптон" – "Вест Хэм"

30.12 23:00 "Тоттенхэм" – "Фулхэм"


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика