Latest news

10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  2 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  0 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  10 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  4 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  10 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4

"Анжи"нинг ғалабасиз серияси 19та ўйинга етди News

"Анжи"нинг ғалабасиз серияси 19та ўйинга етди

Жорий мавсум ҳали биронта ҳам ғалабага эриша олмаган "Анжи" бугун ўз майдонида мағлубиятга учради.
"Томь"га қарши ўйинни яхши бошлаган бўлсада, Гаджиев шогирдларига гол уриш насиб этмади. Аксинча "Томь" ўзига яратилган имкониятлардан унумли фойдалана олди. Аслида ҳамюртимиз Одил Аҳмедов бугун майдонга тушмаслиги керак эди. Аммо маҳачқалаликлар унинг хизматидан фойдаланишга қарор қилдилар.
 
Энди "Анжи" биринчи даврадаги сўнгги ўйинини 8 декабрь куни "Кубань" жамоасига қарши ўтказади.

Айни пайтда турнир жадвалининг сўнгги поғонасидан жой олган. Жамоанинг бахтига ундан юқори бўлган клублар ҳам очко йўқотишда давом этяпти. Ҳавфли зонани ажратиб турувчи чизиқдан ўрин олган "Урал"да 12 очко мавжуд. Иккинчи даврада мухлисларига жамоани яна кучайтиришни вада қилган клуб раҳбарияти қишги трансфер бозорида қандай ҳаридларни амалга оширишини яқин вақт ичида билиб оламиз.

Анжи - Томь - 0:2 (0:1)
Голлар:
Панченко 42 (0:1). Комков 74 (0:2).
Анжи: Кержаков, Епуряну, Ещенко, Эвертон, Аделейе, Григалава, Разак (Сердеров, 69), Жусилей, Максимов, Аҳмедов, Бурмистров (Гатагов, 73)
Томь: Вашек, Миланов, Рыков, Бордачёв, Салата, Мурешан, Башкиров, Голенда (Черевко, 84), Игнатович (Баженов, 77), Панченко (Комков, 72), Портнягин
Огоҳлантиришлар: Максимов, 54 - Мурешан, 10; Башкиров, 60; Вашек, 76
Бош ҳакам: Карасев С.

                                           ТУРНИР ЖАДВАЛИга ўтиш
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика