Latest news

09:45"Пахтакор" ва "Қизилқум" муроса кўчасини танлаган учрашувдан галерея  0 09:09Футзал. Бугун Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади   5 08:48"Нефтчи" Фарғонада 8 йилдан бери ОКМКни мағлуб эта олмаяпти. Левченко Қосимовни сўнгги бор қачон ютган?  2 08:10"Қизилқум" 14 йилдан сўнг "Пахтакор"дан Тошкентда очко олди   9 07:45Франция кубоги финал. "Лион" - ПСЖ 1:2   0 07:40Англия кубоги финал. "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" 1:2   1 07:32Суперлига. "Бунёдкор" "Сўғдиёна"га қарши. Фарғонада ёнадиган ўйин бор   4 07:25ОФК Чемпионлар лигаси финал. "Ал Айн" - "Йокогама Маринос" 5:1   2 07:20УЕФА аёллар Чемпионлар лигаси финали. "Барселона" - "Лион" 2:0   6 07:15Германия кубоги финал. "Кайзерслаутерн" - "Байер" 0:1   0 07:10ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Бетис" 0:0   0 07:05Серия А. "Ювентус" - "Монца" 2:0   0 07:00Серия А. "Милан" - "Салернитана" 3:3   0 02:28Жамшид Саидов: "Менда ҳам "Олимпик"га қарши ўйин борасида ҳакамларга саволларим бор, аммо уларни таҳлил қилиш — менинг ишим эмас"   6 02:16Мбаппе ПСЖдаги сўнгги ўйинида Франция кубогини қўлга киритди!  2

Анвар Ғофуров: "Тегишли хулосаларни чиқарамиз" News

Анвар Ғофуров: "Тегишли хулосаларни чиқарамиз"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Қизириқ" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Анвар Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз ротация қилишда давом этдик. Чемпионат ўйинларидан олдин ким билан ишлашда давом этишни билиб олишимиз зарур эди. Барчага имкон беришга ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз даражаси тушиб кетди.

- Фикрларингиздан келиб чиқсак, жамоа Суперлигада хавфли худудни тарк этиш учун кубокни қурбон қилаяпти десак бўладими?

- Йўқ, гуруҳдан иккита жамоа чиқади. Охирги ўйинимизда асосий таркибга яқин жамоани майдонга ташлаймиз.

- Охирги иккита ўйинда тўпни дуч келган томонга тепиб юборилаяпти. Бунинг сабаби нима?

- Бизнинг йигитларда чарчоқ аломатлари кўриниб қолаяпти. Гуруҳ учрашувларида шунақа қийин бўлишини билгандик. Барча жараённи меъёрида ушлашга ҳаракат қилаяпмиз. Урғуни чемпионатга қаратаяпмиз барибир.

- Йигитларда иштиёқ кўринмаяпти...

- Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқмадим. Бизда энди ким билан давом этиш учун хулосаларимиз бор. Охирги турда натижа учун ўйнаймиз.

- Бугунги натижа жамоа кайфиятига таъсир кўрсатадими?

- Албатта, таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Тегишли хулосаларни чиқарамиз.

Rating: -2   

Comments

   
21 apr 23:26:12
Cr7_
Bu yil welcome to pro liga boladi
   
21 apr 22:26:34
Jamshid Abdusamadov
Кизирикни 1-2 та уйинчисидан ташкари хеч кайси бирини танимиман. Канака ротацияни гапирвоти. Асосий состав тушди уринбосарлар тушса хам тушунардим 1-лига жамоасига карши бу уйин шармандалик. Одамда сал эркаклик булса ариза езарди. Ротация килса килмаса 1-лига жамоасини кабул килди. Позорище
   
21 apr 22:19:48
Ўзбек футболининг муҳлиси
Вақтинчалик мураббийсиз, Анварбой. Бу жамоага яхшигина маблағ ажратилмас экан, минг тайёрлансангиз ҳам натижа ўзгармайди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика