Latest news

19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  0 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  1 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  1 17:242 та дубль қайд этилган "Машъал" – "Қизилқум" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  2 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  2 16:31Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди  0 16:03Бозоров, Қобилов, Сайфиев, Ўринбоев ва бошқалар ... Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси   0 15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  6 15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  5 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  41 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  1

Анвар Бердиев: "Яқин муддат ичида клуб олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилади" News

Анвар Бердиев: "Яқин муддат ичида клуб олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилади"

Ўзбекистон кубоги учинчи туридан ўрин олган "Бухоро" – "Шўртан" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.



Ўйин ҳақида

- "Бухоро"ни плей-офф йўлланмаси билан табриклайман. Йигитларга раҳмат, қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Бугун бизни фақат ғалаба қониқтирарди. "Бухоро" барибир Суперлига жамоаси бўлгани учун классда устунлик қилди. 

- Жамоангиз ўйинидан қайд даражада қониқдингиз?

- Футболчиларимга ҳеч қандай эътироз йўқ. Ўйиндан олдин қийин бўлишини билардик. "Бухоро" Суперлига жамоаси ҳисобланади. 

- "Шўртан" бир неча йилдан бери Про лигада ҳаракат қилмоқда. Олдинлари клуб Суперлиганинг мунтазам иштирокчиси эди. Клуб яна Суперлигага қайтишига нима ҳалал бермоқда?

- "Шўртан" олдинлари Суперлигада ҳаракат қиларди. Клубнинг қарзи кўпайиб кетгани сабабли жамоада муаммолар бўларди. Ҳозир эса раҳбариятга раҳмат айтмоқчиман. Айни дамда ҳеч қандай мураббий ёки футболчидан жамоа қарздор эмас. Яқин муддат ичида клуб олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилади ва "Шўртан" бунга арзийди.

- "Шўртан" бугун босимсиз, эркин ўйнади. Бу сизнинг кўрсатмангиз эдими?

- Ҳар бир ўйиндан олдин йигитларга исталган жамоа билан ўйнаш мумкинлигини айтаман. Тезроқ қарор қабул қилиб, ҳаракат қилинса, Про Лига ва Суперлига даражаси унчалик ҳам катта эмас ва натижага эришса бўлади. Футболчиларим ҳаракат қилишди. Уларда ўзларига ишонч ҳам бор эди. Бугун ҳам ғалаба қозонамиз деб мақсад қўйгандик. Умуман, исталган турнирда "Шўртан" ғалаба учун майдонга чиқади. Бугун ҳам масалан, 10 киши бўлиб қолганимизга қарамасдан олдинга бордик. Яна бир бор "Бухоро"ни табриклайман.

- "Бухоро" сизга бегона эмас. Икки йил олдин жамоада ишлагансиз. Ўша даврдаги "Бухоро" ва ҳозирги жамоанинг бир биридан фарқи борми?

- Албатта, фарқи бор. Биз ишлаган даврда жамоа Про лигада ўйнарди, ҳозир Суперлигада. Футболчиларнинг жаражасида ҳам фарқ бор. Бугун ҳам сўнгги дақиқаларда улар бизни жазолаб қўйишлари мумкин эди. Бироқ, вазиятни якунлайдиган ўйинчи топилмади. "Бухоро"га Суперлигадаги ўйинларида омад тилайман. "Бухоро" жамоаси ва мухлислари Суперлигага муносиблар. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика