Latest news

08:25Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Хитойга борадиган таркиби маълум. Таркибда иккита нафар Англияда ўйновчи футболчи бор  1 07:57Аббосбек Файзуллаев нуфузли нашрнинг йил рамзий терма жамоасидан жой олди  2 07:31Бугун Ўзбекистон Суперкубогида «Пахтакор» ва «Насаф» ўзаро баҳс олиб боради  6 02:22Ла Лигага йўл олган клуб мураббийи мухлислардан унинг истеъфосини талаб қилиши кераклигини сўради  0 01:45"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи  15 01:28Рэшфорд ижтимоий тармоқларни вақтинча тарк этди  0 01:01Неъматилло Қуттибоев: "Ўғлимни Суперлига клублари чақиришмаяпти"  3 00:44Муҳсин Низомиддинов: "Мухлислардан узр сўрайман. Бу менинг хатом"  1 00:27Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 00:10Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ва "Барселона" устози эмас  3 23:53Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Истиқлол" ғалаба қозонди, Ўрунов гол урди  4 23:18Алексей Евстафеев: "Хатолар тажрибасизлик ва маҳорат етишмаслигидан келиб чиқади"  2 22:51"Насаф" клубининг Суперкубок олдидан ўтказган расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:35"Пахтакор" клубининг Суперкубок олдидан ўтказган расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:02Анвар Бердиев: "Шўртан" уй жамоаси эмас. Про лигада очко осонликча қўлга киритилаётгани йўқ"  0

Анвар Бердиев: "Нефтчи" клубига миннатдорчилик билдираман" News

Анвар Бердиев: "Нефтчи" клубига миннатдорчилик билдираман"

Про лига 3-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Зомин" (3:0) учрашувидан сўнг, мезбонлар мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.




"Бугун қийин учрашув бўлди. Нега деганда ўйиндан олдин майдон борасида қийинчиликка дуч келгандик. Худога шукур, бу бизга ноқулайлик туғдирмади. Шу боис биринчи бўлимда ўзимиз истаган натижага эриша олмадик. Иккинчи бўлимдан олдин йигитларга тегишли кўрсатмаларни бериш орқали ўйинни ўзгартирдик.

"Зомин" яхши шаклланган жамоа экан, бежизга улар олдинги турда "Шўртан"ни мағлуб этишмагани бугунги ўйинда яққол кўринди. 

Олдинги ўйинларда гол киритишга қийналганимиз тўғри. Лекин, бу вақтинчалик холат деб ўйлайман. Чемпионат энди бошланди, ўйиндан-ўйинга жамоамиз кучайиб бораверади.

Шу ўринда шуни алоҳида таъкидламоқчиман."Нефтчи" футбол клуби бизни зарур вазиятда қўллаб-қувватлади. Шундай имконият берганликлари учун ушбу клубга бутун жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман" - дейди "Истиқлол" мураббийи.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика