Latest news

09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   3 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  4 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   48 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  30 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  103

Анвар Бердиев: "Мавсумнинг илк ўйинига мос учрашув бўлди" News

Анвар Бердиев: "Мавсумнинг илк ўйинига мос учрашув бўлди"

Про-лиганинг 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Shurtan

PRO liga. Round 1

13/03/2024, 16:30

0
:
0
Finished

Bukhara

45'
90'

Ўйин ҳақида

- Аввало барча юртдошларимизни Рамазон ойи кириб келганлиги ва Про-лиганинг очилиши билан табриклайман. Бугунги учрашув мавсумнинг илк ўйинига мос тарзда ўтди. Йигитлар охиригача ҳаракат қилишди, лекин биринчи ўйинларда барибир осон бўлмайди.

- "Шўртан" олдига бу йилги мавсумда қандай вазифа қўйилган?

- Клуб раҳбарияти ва ҳомийлар томонидан жамоани Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилди.

- Футболчилар билан аксарият шартномалар 2024 йил декабрь ойигача тузилганига сабаб нима?

- Мен жамоага таклиф этган футболчилар менга ишонишади. Агар биз олдимизга қўйилган вазифани уддалай олсак, шартномани узайтириш муаммо бўлмайди.

- Сариқ карточкалар кўпайиб кетганига муносабатингиз?

- Футболчи ўйин давомида карточка олади, бу нормал ҳолат. Лекин ҳакам билан тортишиб карточка олишни қаттиқ қоралайман. Бундай ҳолат учун Регламентда ҳам жазо бор. Шунингдек, клуб ички тартиб-қоидаларига кўра ҳам бундай футболчини жазолаймиз.

- Бугунги ўйиндан қониқдингизми?

- "Бухоро" ўтган мавсум Суперлигадан тушган, уларда аниқ мақсад борлиги аниқ. Биринчи ўйинлигидан келиб чиқсак, натижадан қониқдим. Йигитларга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика