Latest news

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  38 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

Анвар Бердиев: "Истиқлол" тобора фарғоналик футбол мухлисларининг севимли жамоасига айланиб бормоқда" News

Анвар Бердиев: "Истиқлол" тобора фарғоналик футбол мухлисларининг севимли жамоасига айланиб бормоқда"

“А” Про-Лига 1-туридан ўрин олган “Ифтихор”- “Истиқлол” (0:3) учрашувидан сўнг тажрибали футболчи Анвар Бердиев қуйидагича фикрларни билдирди.

Авваламбор янги мавсум бошланганлиги билан барчани табриклайман. Мавсумнинг боши, дастлабки учрашувда футболчиларда бир оз ҳаяжон кузатилади. Шундай бўлсада бугунги ўйинда ғолиб бўлдик, жамоамиз мухлисларини ғалаба билан табриклайман. “Истиқлол” тобора фарғоналик футбол мухлисларининг севимли жамоасига айланиб бормоқда. Бошланиши яхши бошланди, айтишадию, қандай бошласанг, шундай давом этади деб. Бундан буёғига ҳам учрашувларда ғалаба қозонишга астойдил ҳаракат қиламиз. Бугун киритган голимга келсак, бу гол жамоадошларимнинг меҳнати эвазига юзага келди, футболда жамоавий ўйин муҳим аҳамиятга эга.

Бугун дерби мақомидаги ўйин ўтказдик. “Ифтихор” яхши шаклланган жамоа экан, кейинги учрашувларда бу жамоа вакилларига омад тилайман.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика