Latest news

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  15 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  8 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   52 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  11 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  16 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   39 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  11 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  14 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  44 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  623

Англияда бошланган мавсум ҳақида билишимиз керак бўлган олти янгилик News

Англияда бошланган мавсум ҳақида билишимиз керак бўлган олти янгилик

11 август куни "Арсенал" ҳамда "Лестер Сити" ўртасида бўлиб ўтган ўйин Англияда футбол мавсумига старт берди.

Янги мавсумда Англияда янгиликлар киритилган ва биз уларни сизга эслатиб ўтишга қарор қилдик.

ЯНГИ ТИЗИМДАГИ ПЕНАЛЬТИЛАР СЕРИЯСИ

"Арсенал" ҳамда "Челси" ўртасидаги Англия Суперкубоги учун бўлиб ўтган баҳс эсингиздами. Айнан шу учрашувда пенальтилар сериясининг янги тизими қўлланилди. Яъни, A-B-B-A тизими (А - биринчи жамоа, B - иккинчи жамоа). Серияни бошлаган жамоадан сўнг нуқтага яқинлашган клуб иккита зарба йўллайди, навбатдаги жамоа ҳам шундай бўлади. Энди Англия чемпионат ва кубокларида худди шу тизим қўлланилади.



"ШЎНҒУВЧИЛАР"ГА ЖАЗО

Янги мавсумда жарима зарбаси ишлашни истаган "актёрлар" жиддий жазоланади.

Вазиятлар собиқ футболчи, собиқ мураббий ва собиқ ҳакамдан иборат бўлган гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилади. Симуляция қилган футболчи 2 учрашувга четлатилади.



ЧИМГА ТЕГИЛМАСИН

"Лестер Сити" АПЛда чемпион бўлган мавсум майдонидаги ажойиб суратлар билан ҳаммани ҳайрон қолдиргани сир эмас. Зиг-заг чизиқлар, клуб герби ва яна бошқа суратлар. Премьер-лига раҳбарияти ушбу ишларни таъқиқлади ва энди барча майдон чимлари одатий горизонтал чизиқларга эга бўлади. Ушбу қоида УЕФА талабларига ҳам жавоб беради.



КАРАБАО Кубоги

Milk, Littlewoods, Rumbelows, Coca-Cola, Worthington, Carling ва Capital One дан сўнг янги кубок пайдо бўлди: Карабао Кубоги! Кара-нима? Бу Таиланднинг энергетик ичимлик ишлаб чиқарувчи компанияси. Улар Англия Лига Кубоги ҳомийига айланишди ва бу мавсум турнир Карабао Кубоги деб аталади.



ЯНГИ ТЎПЛАР

Янги мавсумда ҳар доимгидек янги тўплардан фойдаланилади. Бу тўпга The Ordem V деб ном беришди. Англия Премьер-лигасида Nike компаниясининг ўн еттинчи тўпи фойдаланилади. 2001 йилда АПЛ Nike билан ҳамкорликни бошлаган эди. Ушбу тўпнинг босими барча жойида бир хил ва аниқ зарбадан сўнг тўп керакли жойга бориб тушади.

Сентябрь бошланиши билан дарвозабонлар тўп ҳаводан йўналишини ўзгартираётганини, ҳужумчилар эса тўп аввалгисидан яхши эканлигини айтишади. Худди аввалги мавсумдагидек.



ФУТБОЛКАДАГИ РАҚАМЛАР

Оддий, лекин муҳим янгилик. Премьер-лиганинг янги логотипи барча рақамларга туширилади. Рақамлар шрифти эса барча жамоада бир хил бўлади.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика