Андрей Шипилов: "Янада кўпроқ очко ололмаганимизда менинг ҳам айбим бор, қаердадир яхши ишламадим"
29 aug 2020 20:23
News
Андрей Шипилов: "Янада кўпроқ очко ололмаганимизда менинг ҳам айбим бор, қаердадир яхши ишламадим"
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Металлург" - "Машъал" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.
"Август биз учун яхши ўтди. Тўртта ўйинда максимал очко жамғаришга ҳаракат қилдик. Ўйин ҳақида, рақибдан агрессивлик кутгандик. "Машъал" яхши жамоа, таркибда аҳил коллектив жамланган. Бизда ҳам номлар бор, клуб бор. Баҳсга муносиб тайёргарлик кўргандик, рақибни кучсиз томонларини топишни уддасидан чиқдик. Чиройли голлар урдик, кейин натижадан келиб чиқиб ҳаракат қилдик. Натижани сақлаб қолиш учун ўйнадик дея оламан.
Ҳа, ўйин давомида ритмни алмаштириб турдик. Айрим жойда бироз тезлик қўшдик, айрим жойда ўйин ритмини ўзгартирдик. Барчаси режа асосида кечди.
Иккинчи рестартдан қониқмадим. Режаларимиз бошқача эди, янада кўпроқ очко олишни мақсад қилгандик. Бунда менинг ҳам айбим бор, қаердадир яхши ишламадим",- дейди Шипилов.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
23:35
Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди 7
Comments