"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади
17 dec 19:22
News
"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади
Бу ҳақда Фарғона клуби матбуот хизмати эълон қилди.
“Нефтчи” футбол клубида мураббийлар штаби изчил равишда кучайтирилиб борилмоқда. Клубнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегияси доирасида аргентиналик мутахассис Факундо Стик жамоага жалб қилиниб, таҳлилчи мураббий лавозимида иш бошлади.
Мутаҳассис бевосита бош мураббий Исломбек Исмоиловнинг ёрдамчиси сифатида фаолият олиб боради. У бош мураббий билан биргаликда жамоанинг тактик модели, ўйин фалсафаси ва рақибларга қарши стратегияларни ишлаб чиқишда иштирок этади.
Факундо Стик 1993 йилда Италияда туғилган ва Аргентинада яшаб келган, мутаҳассис шу кунгача Грециянинг "Панатинаикос" клубида машҳур мураббий Диего Алонсо мураббийлар штабида таҳлилчи мураббий лавозимида ишлаб келган, шунингдек мутаҳассис Мальта терма жамоасини турли тошдаги жамоаларида ҳам фаолият юритиб келган.
Факундо Стикнинг мураббийлар штабига қўшилиши — бу жамоамизнинг замонавий футбол талабларига мослашуви, аналитик ёндашув ва профессионал бошқарувга қаратилган навбатдаги муҳим қадами ҳисобланади.
Бунгача “Нефтчи” жамоаси мураббийлар штабида бош мураббий Исломбек Исмоиловга ёрдамчи сифатида бир қатор мутахассислар фаолият бошлаган эди. Хусусан:
Юрген Геде (Германия) — ёрдамчи мураббий;
Антонио Сариогли — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий;
Виталий Галат — дарвозабонлар мураббийи.
Мазкур мутахассисларнинг мураббийлар штабига қўшилиши жамоанинг тайёргарлик жараёнлари, тактик ва жисмоний салоҳиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Эндиликда Факундо Стикнинг таҳлилчи мураббий сифатида штабга келиб қўшилиши билан Исломбек Исмоилов бошчилигидаги мураббийлар жамоаси тўлиқ шаклланди ва янги мавсумга пухта ҳозирлик ишлари изчил давом эттирилмоқда" - дейилади расмий баёнотда.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments
2 чидан клублардаги бази футболчилар тренерларни чёт элникиб булмаса 1 тийинга олмайди
3 чидан нефтчида секин секин карилардан воз кечиб еш футболчиларни кашф килиш