Latest news

02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверди 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  96 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  2 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  34 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3

Андрей Микляев "Насаф" билан ўйиндан кейин нимани тан олди? News

Андрей Микляев "Насаф" билан ўйиндан кейин нимани тан олди?

Ўзбекистон Кубоги-2017 ярим финали жавоб учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Локомотив” жамоаси бош мураббийи Андрей Микляев иштирок этди.

- Бугун финалда ўйнашга лойиқ бўлган икки жамоа баҳс юритди. “Насаф” ҳам чемпионатимиздаги энг яхши жамоалардан бири. Умуман олганда финалга чиққанимиздан мамнунман.

Бугун бироз бошқача услубда ўйнадик. Сабаби, “Насаф” натижадан келиб чиқиб, олдинга ўтиши аниқ эди. Бизнинг асосий мақсадимиз дастлабки 15 дақиқа давомида гол ўтказиб юбормаслик эди. Чунки жамоада ёш ва тезкор футболчилар кўпчиликни ташкил этади.

Кўрдингиз, стадионда жамоани мухлислар қандай қўллаб-қувватлашди. Бу орқали жамоага улар қўшимча куч бағишлашади. Бундай ҳолатда мезбонлар кўпроқ гол киритишлари мумкин. Шуларни ҳисобга олиб шундай ўйнашга мажбур бўлдик.

Чемпионат билан кубок ўйинининг фарқи бор. Бугун бизнинг олдимизга қўйган мақсадимиз бошқа эди. Бугун биз очиқ футбол ўйнаганимизда “Насаф”га осон бўлар эди. Шахсан менга “Насаф”нинг кейинги кўрсатаётган ўйинлари жуда ёқади, буни тан олиш керак.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика