Latest news

22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  4 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  3 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3

Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин" News

Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе миллий жамоа билан боғлиқ бир қанча саволларга жавоб берди.

- Охирги миш-мишларга кўра, Ўзбекистон терма жамоасига хориждан мураббий келади деган гаплар бор.

- Бунга аниқлик киритилмаган, ҳали ассоциация бу ҳақида эълон қилгани йўқ. Ким мураббий бўлишидан қатъий назар терма жамоа жаҳон чемпионатида яхши иштирок этса бўлди. Ҳозирча бош мураббий ролида менман, режа бўйича тайёргарли кўряпмиз.

- Агар четдан мураббий келса, сизни ёрдамчи мураббий сифатида олиб қолишни хоҳлашса бу таклифга қандай жавоб берган бўлардингиз?

- Бу борада бирор нарса дейиш қийин. Яхши ўйлаб, кейин бир қарорга келаман.

- Сентябр ойи учун тақвимимиз маълум. Терма жамоамиз октябр ва ноябрдаги ФИФА кунларида ҳам ўртоқлик ўйинларини режалаштиряпти. Қайси жамоалар билан ўйнашимиз аниқ?

- Фақат сентябр ойи учун маълум. Қолганлари ҳақида аниқ маълумот йўқ. Эълон қилишса, билиб оламиз.

- Эшитишимизча, Аргентина ва Уругвай терма жамоалари билан музокаралар ўтказилаётган экан...

- Бу маълумот ҳақиқатга яқин. Хитой ушбу жамоаларни ва бизни мусобақага таклиф қилган. Улар кела оладими, йўқми, буни вақт кўрсатади.

- Қўшни мамлакат сайтларида Ўзбекистон - Қозоғистон ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши ҳақида ёзишяпти. Бу баҳс ҳақида қандай фикрдасиз?

- Бу ўйин уларнинг режасида бордир, менда маълумот йўқ. Ассоциация бизга маълумот берса, биргаликда қарор қабул қиламиз.

- Август ойидаги CAFA мусобақасида терма жамоамиз иштирок этади. Бу турнирда миллий жамоа учун янги футболчиларни синовдан ўтказасизми ёки Катанец таркиби майдонга тушадими?

- Албатта, бу турнирда терма жамоага даъвогар бўлганларга имконият берамиз. Уларни синовдан ўтказамиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика