Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"
31 jul 17:04
News
Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"
"Кеча фаолиятимда катта воқеа содир бўлди: мен ЦСКАдан "Истанбул Башакшеҳир"га ўтдим.
Менга ишониб, ўзимни янги поғонада кўрсатиш имкониятини бергани ва ривожланиш учун жуда зарур бўлган маслаҳатлар билан ёрдам бергани учун ЦСКА клуби, раҳбарият ва мураббийлар Владимир Федотов ва Марко Николичдан жуда миннатдорман. Бу ишончни оқлаш ва клубга фойда келтириш учун ҳар доим астойдил меҳнат қилганман. Клубнинг барча ходимлари, айниқса, мени илиқ кутиб олган ва биринчи кунданоқ кўмаклашган жамоадошларимга миннатдорлик билдираман. ЦСКА туфайли Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўз ўрнимга эга бўлдим ва у билан унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирдим: Париждаги Олимпия Ўйинларида иштирок этдим ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олдим.
Раҳмат, ЦСКА ва "армиячилар"нинг ажойиб мухлислари! Клубга чин дилдан омад ва янги буюк ғалабалар тилайман. Биз дўст бўлиб қоламиз ва мен ҳар доим сизларга мухлислик қиламан! ЦСКА ҳар доим биринчи бўлиб қолади!
Энди мен "Истанбул Башакшеҳир" футболчисиман. Бу мен учун янги чақирув бўлиб, ўзгача мотивация беради. Туркия маданияти ўзбек тилига яқин, ишончим комилки, бундай қизиқарли мамлакатда кўплаб ёқимли кашфиётлар ва воқеалар кутиб турибди. Айни пайтда Туркияда чемпионати жуда кучли: жиддий рақобат, шиддатли кураш. "Истанбул Башакшеҳир" ҳар йили юқори ўринлар учун курашади ва мен клубга чемпионатда олдинга қадам ташлашга ёрдам беришни жуда хоҳлайман. Айниқса, еврокубокларда илк бор ўйнаш имкониятига эга бўлганимдан қанчалик хурсанд эканлигимни таъкидламоқчиман: "Истанбул Бошакшеҳир" Конференциялар Лигасида ўйнайди ва бу курашда клубга ёрдам беришдан хурсанд бўламан.
Сиз билан учрашишни интиқлик билан кутаман, азиз "Истанбул Башакшеҳир" мухлислари!", – деди Файзуллаев.
Аввалроқ ЦСКА ҳимоячиси Игорь Дивеев Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилаган эди.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments
ЦСКАда Аббос анча усди!
Агар ёзгача бу режалар амалга ошмаса ЖЧ 2026 да ўзини кўрсатиши зарур бўлади.