Latest news

20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  1 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  4 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  1 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  14 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3

Андрей Канчельскис: "Мураббийлар штаби билан вазиятни ўрганиб чиқамиз ва бир қарорга келамиз" News

Андрей Канчельскис: "Мураббийлар штаби билан вазиятни ўрганиб чиқамиз ва бир қарорга келамиз"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Навбаҳор" (0:0) ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис фикрларини билдириб ўтди.




"Икки бўлим икки хил таассурот қолдирди. Биринчи бўлимда биз кўпроқ тўпни назорат қилдик. Ҳавфли вазиятлар содир этдик. Бизнинг томонда ҳам, рақиб томонида ҳам вазиятлар етарлича бўлди. Йигитларнинг интилиши ва курашгани учун раҳмат айтаман. "Бухоро" ҳам сўнгги ўринда кетаётганига қарамасдан қўлни тушурмаяпти. Улар ҳам астойдил ўйнашмоқда. Иккинчи бўлимда голли вазиятлар яратишди. Менимча, биз гол уришга яқин келдик. Бўш дарвозага гол ура олмадик. Ҳужумни якуни йўқ, демак очко йўқ. Тўп дарвозага киришни истамади. Натижадан қониқиш ҳосил қилмадим. Нима ҳам дердим, ҳаёт давом этади. Энди танаффус, футболчилар терма жамоага йўл олишади. Фурсатдан фойдаланиб устоз ва мураббийларни байрам билан табриклайман. Танаффус бизга тикланиб олишимизга ёрдам беради, кўп футболчилар коронавирус билан касалланиб чиққан. "Бухоро"га ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман. Рақиб курашмоқда, Суперлигада қолиш учун ҳаракат қиляпти. Ҳарактерга эга жамоа. Икки очко йўқотганимиз аламли албатта. Ишлашда давом этамиз, терма жамоадан чақирув олган футболчиларга омад тилайман. Турғунбоев ўзининг яхши ўйинлари билан терма жамоага ёрдам беришига тилакдошман",- дейди Канчельскис.

- "Навбаҳор" тўққиз турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Қаерда хатога йўл қўйилди?
- Муаммоимиз гол ура олмаётганимизда. Машғулотларда ҳаммаси яхши, ўйинга муносиб тайёргарлик кўряпмиз. Қайсидир маънода ўйинда фард кўринмаяпти, бошқа томондан омадимиз келмаяпти. Футболда омад ҳам муҳим аҳамиятга эга. Фақат футболда эмас бошқа соҳаларда ҳам омад зарур. Тўғри, гол ура олмаяпмиз. Дарвозамиздан гол ҳам ўтказиб юбормаяпмиз. Футболчилар ҳам ғалаба қозонишни истаяпти. Лекин, нимадир етишмаяпти. Юқорида айтганимдек фард йўқ.

- Сизнингча бугун ҳакамлар ўйин давомида кўп бор тўхталишларга қўл урдими?
- Ҳакамлар футбол ўйнашга қўйиб беришларини сўраб қолардим. Лекин, мен ҳакамларни ишини ортиқча муҳокама қилмоқчи эмасман. Уларни назорат қиладиган қўмита бор. Биз ўз ўйинимизни ўйнашимиз ва навбатдаги учрашувларга тайёргарлик кўришимиз керак. Қолган муаммоларни ўзимиз жамоа билан ҳал қиламиз.

- "Навбаҳор" мавсум якунида кучли учликка кира оладими?
- Биз учун ҳар бир тур финал. Учрашувларда вазиятлардан фойдалансак ва омадимиз келса мақсадимизга эришамиз. "Андижон" билан ўйинда урган голимизни ҳисобга олишмади. Бугун омадимиз келганида бир очко эмас уч очкога эга чиққан бўлардик. Танаффусда шу вақтгача нималар бўлганини ва қандай ишлар қилинганини таҳлил қиламиз. Пандемияда таркибимизни яримидан кўпи касалланди. Пандемияга қадар қандай ўйнаётган эдик ва ҳозир қандай ўйнаяпмиз. Биз ҳали тикланиб улгурмаганмиз. Бу нарсаларни баҳона қилмоқчи эмасман. Майдонга чиқишимиз ютишимиз ва очколарни ишлашимиз лозим. Мураббийлар штаби билан ҳотиржамликда вазиятни ўрганиб чиқамиз ва бир қарорга келамиз.

Rating: -26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика