Latest news

11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  2 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  7 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1

Андрей Канчельскис: "Мен йўқлигимда Наманганда нималар содир бўлганини аниқлаймиз. "Локомотив" билан ўйиндаги ҳолатга чидаб бўлмайди. Бугун тоза голимиз ҳисобга олинмади" News

Андрей Канчельскис: "Мен йўқлигимда Наманганда нималар содир бўлганини аниқлаймиз. "Локомотив" билан ўйиндаги ҳолатга чидаб бўлмайди. Бугун тоза голимиз ҳисобга олинмади"

Cоcа-Cоla Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Навбаҳор"- "Андижон" (0:0) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдириб ўтди

"Дерби ўз номи билан дерби. Биринчи бўлимда гол урганимизда, ўйин бошқача тус олиши мумкин эди. Иккинчи бўлимда урган голимизни ҳисобга олишмади. Буларнинг бари ғалати. “Сурхон” билан ўйинда гол урганимизда ҳам ҳисоблашмаганди. Қоидага кўра, ҳакамлар дисквалификация қилинаверади, лекин бизга очко ёзилмайди. Нима ҳам дердим, йигитлар мана бу касалликлардан кейин ўзларида машғулот ўтказиш, майдонга тушиб тўп суришга жасорат топа олишяпти. “Локомотив”га қарши ўйин билан солиштирадиган бўлсак, у учрашув пайти мен йўқ эдим, шифохонада эдим, бугун футболчиларимиз нисбатан анча яхши тўп суришди, аста-секин ўзларига, аввалги формаларига қайтишаётгани кўриниб турди. Айрим одамларга коронавирус бизни ҳам четлаб ўтмаганини етказиш осон бўлмаяпти, баҳона қидиряпти, дейишади. Ҳаёт давом этади, олдинда “Насаф” билан ўйин бор.

Афсуски, бугун 2 очко йўқотдик. Кўриб чиқдик, тоза голимиз инобатга олинмади. 3 очко бугун бизга жуда керак эди. Якунда 0:0 билан кифояландик. Сардоримиз Азим Аҳмедов “Насаф” билан ўйинда майдонга тушмайди, Хуршид Мухторов ҳам худди шундай ҳолатда. Сариқ карточкалари кўпайиб кетди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам “Насаф” билан ўйинга тайёрланамиз. Танаффусгача шунингдек, “Бухоро” билан учрашувимиз бор. Хуллас, бугун йигитлар борларини бериб ўйнашди.

Кийиниш хонасида 5-10 дақиқа ўрниларидан турмай ўтиришди. Барибир, касаллик ўз сўзини айтмоқда. Буни мен бошдан ўтказган киши сифатида айтаман, улар эса югуришмоқда, машғулотларда қатнашишмоқда. Осон эмас, тушунинглар. Гол уролмаяпмиз, имкониятлардан фойдалана олмаяпмиз. Мавсумлар оралиғида бир бразилиялик футболчини сотиб олишни режалаштиргандик, аммо молиявий томонлама келишолмадик. Ваҳоланки, вилоят ҳокими бразилиялик ўйинчи олиш кераклигини айтганди. “Машъал”дан бир футболчи олиб келишни ўйлагандик, у ҳам ўхшамади. Шунга қарамай, шогирдларимдан курашаётганликлари учун миннатдорман. Футболчиларимда ғалабага бўлган хоҳиш кучли эди. 

Тўғри, “Андижон”да ҳам имкониятлар бўлди, чунки биз олдинга ўтганимизда бўшлиқлар вужудга келиши табиий. Футболни тушунадиган одам, бизда яхши жамоа борлигини билади. Тошкентда ўтказилган ўйинларда вирус юқтириб олдик, мен ҳам касал бўлдим. Руҳий ҳолатимизда аста-секин яхшиланмоқда. “Насаф” билан ўйингача 5 кун бор, тайёргарлик кўрамиз.

“Локомотив” билан ўйинда таркибни мен танламаганман, бунга ҳаққим йўқ эди, чунки футболчиларнинг қандай ҳолатда эканини билмай туриб, бундай қилолмайман. Шунчаки, битта илтимос қилдим: Азим Аҳмедовни марказий ҳимояга қўймасликни сўрадим. Марказий ҳимоядагиларни ўзгартирмаслик кераклигини айтдим. Ўша таркибни Ҳасанов танлаганди. “Локомотив” билан ўйин яхши чиқмаганлигини тан оламан. Имкониятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз, ҳужумларни гол билан якунлайдиган форвард етишмаяпти. Такрорлайман, энди “Насаф” билан ўйинга тайёрланамиз. Нима, энди очко йўқотдик, деб ўзимни осишим керакми? Ишлаймиз, машғулот ўтказамиз. Шифохонада ётганимда уларнинг қандай шуғулланишганидан бехабарман. Аммо буларнинг бари ўтмишда қолди, энди келгусида ўйинларга тараддуд кўришимиз лозим. Йигитлар руҳий тушкунликдан чиқишмоқда, ўзларига келишмоқда. Галдаги асосий вазифамиз – “Насаф” билан ўйинда майдонга тушиб, ғалаба қозониш. Футболчилар борасида йўқотишларимиз бор, лекин таркибимизда уларнинг ўрнини тўлдирадиганлар бор.

Кимгадир қўнғироқ қилиб, буйруқ берганим бўлмаган гап. Бундай қилиш хато. Мен йўқлигимда Наманганда нималар содир бўлганини аниқлаймиз, муҳокама қиламиз. Чунки “Локомотив” билан ўйиндаги ҳолатга чидаб бўлмайди, жуда аҳвол чатоқ эди. Ўйинни телевизор орқали томоша қилиб, ҳушимни йўқотишимга бир баҳя қолди. Бугун эса бошқа ўйин, мотивация ҳам бошқа бўлди. “Пахтакор” билан ўйиндан кейин ўтган 10 кун ичида биз нималар қилганимизни аниқлашга киришаман, - деди Канчельскис.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика