Latest news

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Андрей Канчельскис: "Мен доим оқни оқ, қорани қора дейман" News

Андрей Канчельскис: "Мен доим оқни оқ, қорани қора дейман"

Бугун бўлиб ўтган АГМК - "Навбаҳор" баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.




Бунда "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдирди. 

- Аввало барча футболчиларимга раҳмат айтаман. Бугун беш нафар футболчимиз коронавирусга чалиниб ёрдам бера олишмади. Ўтган ўйиндаги дисквалификация сабаб яна бир ўйинчимиз майдонга тушмади. 

- ПФЛга ўйинни қолдириш ҳақида мурожаат қилдик, лекин қолдирилмади. АГМКдан сўрадик, улар ҳам йўқ деган жавобни берди. Ҳаёт давом этади. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

- АГМКда бизга нисбатан бир кун кўпроқ бўлди. Бу эса уларга устунлик бағишлади. Натижада иккинчи бўлим охирларида рақиб устунлик қилди. Футболда бир кун ортиқча дам олиш ҳам кўп нарсани англатади. АГМК ўтган йил ҳам қўшиб берилган дақиқаларда гол уриб дуранг қайд этганди, бу йил ҳам шундай бўлди. 

- Бундай графикда ўйнаш осон эмас. Мен бу ҳақда ПФЛга ҳам айтганман. Мен ҳеч қачон қорани оқ, оқни қора демайман. Доим оқни оқ, қорани қора деб айтиб келганман. Бугунги ўйинда ҳаммаси жойида бўлди: ташкилотчилик, майдон, ўйиннинг бошланиш вақти, ҳеч қайси жиҳатдан эътирозим йўқ. Бир сўз билан айтганда супер.

- "Сурхон" билан ўйинда эса "даҳшат" бўлганди. Биз кийим алмаштириш хонасига киряпмиз, у ерда сантехник трубани ямаб ўтирибди. Кўряпсизми, нималар бўлган. Бизга марказлашган чемпионатга келиб ўйнайсизлар дейишди ва биз келдик, лекин ташкилотчи биз эмасмиз.

- Исталган жамоага беш нафар асосий футболчиси майдонга тушмаса қийин бўлади. Шунга қарамай, бугун майдонга тушганлар борларини беришди. Йигитларга катта раҳмат.

- Ҳар уч кунда қандай қилиб ўйнаш мумкин деб сўраганимда, ана Англияда ўйнашяпти-ку деган жавобни олдим. Кечириб қўясиз, Англияда мана мен ўйнаганман ва у ердаги шароит, ташкилотчилик, об-ҳаво, майдонлар ҳолати ва бошқаларни жуда яхши биламан. Лекин Англияда ўйнашяпти-ку дейдиган одамнинг ўзи Англияга бориб футбол кўрганмикин.

- Футболчи ўйиндан роҳат олиши керак, бунинг учун ҳамма нарса комфорт даражада бўлиши шарт. Агар сиз шудгорга чиқсангиз, қандай қилиб ўйиндан роҳат оласиз? Шунга қарамай биз "Сурхон" билан ҳам ўйнадик ва бунинг учун ҳам шогирдларимга раҳмат айтаман.

- Яна нима дейишим мумкин? Агар биз ҳам АГМКга ўхшаб бир кун кўп дам олганимизда балки бугунги ҳисоб бошқача бўлармиди. Мен жамоадаги вазиятдан келиб чиқиб дурангни ёмон натижа дея олмайман. Соловьёв 8 кун шуғулланмади, у ўйинга киришиб кетиши учун 8 кун машғулот олиб бориши керак бўлади.

- Ўйлайманки, "Қўқон-1912" билан бўладиган баҳсда ижобий натижага эришамиз. Лекин ҳаётда футболдан ҳам муҳим нарсалар бор, бу аввало инсонлар соғлиги. Ахир ҳаммамиз бир марта яшаймиз, ҳеч кимга уч марта умр берилмайди-ку, тўғрими? Мени эшитганингиз учун ҳаммага катта раҳмат.


Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика