Latest news

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  21 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Андрей Фёдоров: "Ўйинни яхши бошлаб, ёмон тугатдик" News

Андрей Фёдоров: "Ўйинни яхши бошлаб, ёмон тугатдик"

Суперлиганинг 21-тури доирасида "Нефтчи"га (1:1) қарши учрашувдан кейин "Локомотив"да бош мураббий в.в.б. Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги баҳс одамда икки хил тасаввур қолдирди. Ўйинни яхши бошладик, ёмон тугатдик. Эрта урилган гол йигитларни руҳий томондан сокинлаштирди, бу гол бизга кўпроқ негатив эмоциялар тақдим қилди. Асосийси, ўз темпимизни сақлаб қолишга интилдик. "Нефтчи" эса темпни туширишга ҳаракат қилди. Биласиз, 8-9 кишилк ҳимоядан ўтиш қийин.

Футболдаги қонун бугун ҳам исботини топди: "Сен урмасанг, сенга уришади". Бу ўйин орқали янада кўпроқ ишлашимиз кераклигини билиб олдим. Кейинги баҳс жуда қийин ўтади. "Бухоро" ўз майдонида анчагина кучли ўйин кўрсата олади. Энди ҳафсалани туширмасдан, кейинги баҳсда барча қуролларни ишлатиш керак.



Катта танаффусдан кейин ўйинимиз бироз ўхшамаяпти. "Қизилқум" билан баҳсда ҳам шундай бўлганди. Йигитларда ўйин процесси бузилмоқда. Нима ҳам қилардик, формат шундай.

Погребняк? Мураббий ҳеч қачон мамнун бўлмайди. Бугун унинг "Локомотив" футболчиси сифатидаги биринчи расмий учрашуви бўлди. Йиғинларда яхши тассурот қолдирганди. Уни фақатгина машғулот учун олиб келмаганмиз. Николайнинг хизматларидан кўпроқ фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

Темурхўжа Абдухолиқов: "Ютиш учун биргина гол камлик қилди. Яратилган кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Тезкор урилган голдан кейин секинлашдик. Сўнгги дақиқаларда "Нефтчи" голга анчагина яқинлашди. Барчаси шунга бораётганди. Голга ўзимиз сабабчимиз. Ушбу баҳс бизга керак эмас, йўқотилган очколар ҳеч нарсани англатмаслигини ҳисобга олиб, ўзимизни овутамиз. Ҳеч нима бўлмади. Энди Бухорода бўладиган қийин ўйинга жиддий тайёрланамиз".

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика