Latest news

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  1 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  23 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  3 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

Андрей Фёдоров: "Жисмоний толиқишдан келиб чиқиб тактика танладик" News

Андрей Фёдоров: "Жисмоний толиқишдан келиб чиқиб тактика танладик"

"Локомотив" - "Пахтакор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезмонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров ҳамда ўйинда "темирйўлчилар" сафида энг яхши футболчи деб эътироф этилган Санжар Шоаҳмедов қатнашди.

Андрей Фёдоров: - Биз икки кундан олдин шу стадионда айни шунга ўхшаган ўйин ўтказгандик. Бугунги баҳс мураббийлар штабига ёқди. Фақатгина кўнгилни хира қилган жиҳат гол бўлмади. Ўйинга биргина гол етишмади. Шунингдек, жамоамиз жуда тиғиз тақвимда ўйнаётгани туфайли чарчоқ аломатлари сезилди. Шу боисдан ҳам ўйинни учрашув давомида кутилганидек кучайтира олмадик. Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, жамоамиз бугун ноодатийроқ услубда ўйнади. "Пахтакор" айни пайтда чемпионат пешқадами, шу боисдан ҳам биз бугунги ўйинга шу тариқа тайёргарлик кўрдик. Танаффусдан кейин футболчилар янада ўзларид куч топа олишгани учун уларга миннатдорчилик билдираман. Ўйлашимча, биз ўйинни муносиб тарзда ўтказдик. Агарда яратилган вазиятлардан биттасини голга айлантирганимизда, ҳозир ғалаба қозонган бўлардик.

- Аввалги мураббийлар штаби кореялик Чо Сук Жаэни майдонга туширмаётганди. Сизга унинг унинг ҳаракатлари маъқул келмаяптими? Умуман олганда ушбу легионер ҳужумчи нега кўринмаяпти?

- Чо Сук Жайнинг имкониятлари юқори. Ҳозирча у рақобатда маҳаллий футболчиларга ютқазмоқда. "Локомотив" кучли жамоа. Бу ерда ҳар қандай янги футболчига асосий таркиб учун кураш жуда қийин кечади. Камига Чо Сук Жаэ ўйнаётган позицияда ўтган йилги чемпионатнинг энг кучли футболчиси тўп тепади. Нивалдо ҳам ҳар доим майдонга тушмаяпти. Чунки рақобат юқори. Баъзан тактикадан келиб чиқиб бир уни, бир буни майдонга туширяпмиз. Чо Сук Жаэ шу темпда машғулотларда иштирок этаверса, яқин орада ўз имкониятини олади. 

- Шерзод Каримов кўринмаяпти...

- Шерзод Каримов бетоб. "Бунёдкор"га қарши ўйиндан олдин Каримов шамоллаб қолганди.

- Иккинчи бўлимда жамоа бироз ҳимояга эътиборни кучайтирган ҳолда ўтказди. Бу жисмоний толиқиш билан боғлиқми ёки тактика?

- Бу тактика билан боғлиқ. Тактика эса жисмоний толиқишдан келиб чиқиб танланди. Чунки биз жуда тиғиз тақвимда ўйин ўтказяпмиз. Айни пайтда "Локо" чемпионатда энг кўп ўйин ўтказган жамоа.

Санжар Шоаҳмедов: "Жуда қизиқ ва чиройли ўйин бўлди. Ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Аммо бу футбол. Кимдир ютади ва кимдир ютқазади. Ўзимизни имкониятларимизни голга айлантирганимизда ҳозир 3 очкони қўлга киритган бўлардик".

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика