Latest news

15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  12 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  13 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  4 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  4 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  8 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  8 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  16 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  10

"Андижон" футболчилари бугун тиббий кўрикдан ўтди News

"Андижон" футболчилари бугун тиббий кўрикдан ўтди

Андижонликлар кеча йиғиннинг иккинчи қисмини ўз қароргоҳида бошлади.

Маълум муддатлик танаффусдан сўнг яна йиғилган футболчилар бугун тиббиёт ходимларининг назоратидан ўтишди.

Таркибда айтарли янги номлар йўқ ҳозирча. Кеча жамоа машғулоти тоғли ҳудудда жойлашган Экин-тикин даҳасида ўтказилиши лозим эди. Аммо режага ўзгартириш киритилиб, футболчилар "Соғлом Авлод" стадионида шуғулланишди.

Азамат Абдураимов ҳозирча жамоа билан бирга эмас. Маълумотларга кўра, бош мураббий Тошкентда бир қатор масалаларни ҳал этиш билан банд. Шу боис унинг душанба куни Андижонга етиб келиши кутилмоқда.

Шунинг учун машғулотларни ёрдамчи мураббий Ориф Маматказин билан Абдурашид Исмоилов ўтказмоқда.


Юрий Цой, Акмал Турсунбоев, Афзал Азизов, Икром Ибрагимов, Дмитрий Краев каби бир қатор ўйинчилар расман жамоани тарк этгани ҳақида маълумотлар бор. 

Айтишларича бугун футболчилар АОЗСКнинг ёпик манежида шуғулланди.   

Янги ҳафтадан таркибга бир қатор янги ўйинчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика