Latest news

11:42"Челси" нидерландиялик ҳужумчига даъвогарлик қилмоқда  0 11:17Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қимматбаҳо футболчиси билан хайрлашади. Унга янги клуб топилди  1 10:50«Реал Мадрид» Мбаппега катта миқдорда бонус берди  4 10:18«Атлетико» футболчиси узоқ муддатга четлатилиши мумкин  8 09:52Клаудио Раньери Шомуродов ҳақида фикр билдирди  2 08:49Гвардиола Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  6 08:16Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:55Суперлига. Насаф ўз уйида ғалаба қозонди, Шароф Муҳиддиновдан СУПЕРГОЛ!  0 07:40Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси  0 03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  13 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  20 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   11 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  2 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  55 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  3

"Андижон"нинг жами қарзлари неча миллиард? Клуб спорт директори билан суҳбат News

"Андижон"нинг жами қарзлари неча миллиард? Клуб спорт директори билан суҳбат

"Тезкор Студия" нинг галдаги сони "Андижон" жамоаси атрофидаги воқеаларга, клубни молиявий ҳолати ва бошқа масалалар бўйича фикр юритилди.

Кўпчиликнинг қизиқтирган саволларга "Андижон" клуби спорт директори Исломбек Рустамбеков жавоб бериб ўтди (эфир "Пахтакор" билан ўйиндан бир неча соат олдин ташкил қилинган).

"Жамоамиз ҳақида ОАВларда турли мақолалар чоп этилмоқда. Дарҳақиқат, бу йил жамоамизда молиялаштириш етарли даражада бўлмагани боис "Қўқон-1912" билан ўйиндан сўнг раҳбарият футболчиларга жавоб бериб юборишга қарор қилди. Молиялаштириш масаласида вилоят ҳокимлиги қолаверса бош ҳомий "Uzauto motors" томонидан эътибор бўлмади. Жамоа ўринбосарлари "Пахтакор" ўринбосарлари билан ўйинга юборишни имконини қила олмади. Эрталаб соат 11 га қадар ҳам асосий таркиб аъзоларини ўйинга бориши сўроқ остида турганди. Аммо, вилоят ҳокимлигидан учрашувга бориб ўтказиб келиш борасида топшириқ бўлди.

Ҳозирда "Андижон" жамоаси "Андижон футбол спорт ПФК" МЧЖ номи остида фаолият юритиб келмоқда. Бу МЧЖ 2016 йил 4 февраль куни очилган. Клубда ким раҳбар бўлиб келган бўлса бунга қадар унинг ўзи фирма МЧЖ очиб клубни фаолиятини давом эттириб келган. 2016 йилда клубга келган Маъруфжон Абдусаломов ҳам ўзига фирма МЧЖ очиб фаолиятни давом эттирган. Кўпчилик клуб ҳусусий бўлса нега "Uzauto motors" дан ёрдам кутади деган саволни беришади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги ПД-2821 сонли қарорида "Андижон" жамоасига Асака шаҳридаги автомобил ишлаб чиқарадиган завод бириктирилсин деган қарори бор. Шунга асосан клуб улардан моддий ёрдам сўраб мурожаат қилади.

8 миллиард сўм қарздорлик ҳақида? Қарздорлик унчалик катта эмас. Умумий ҳисоблаганда қарздорлик 3-4 миллиард сўм атрофида. 2018-2019 йиллар бўйича ҳам қарздорликлар қолган. Сабаби сметада кўрсатилган пуллар тўлиқ тушмаган. Шунинг ҳисобига 2019 йилда клубда фаолият юритган легионерлар ва маҳаллий футболчилар олдида ойлик маошларидан қарздорликлар қолган. Жамоа Тошкентда йиғин ўтказганда Ўзбекистон меҳмонхонасида истиқомат қилган, клубга экипировкалар олинган. Шу қарздорликлар тўпланиб тўпланиб катта бўлиб кетган.

Ишчи ходимлар май ойигача бўлган даврда ойлик олишган. Мана ҳозир июнь, июль, август ўтиб бормоқда ҳали маош олишганича йўқ. Футболчиларга раҳмат айтиш керак, мана шундай қийин шароитда пулни биринчи ўринга қўймасдан ўйнаб беришмоқда. Сафар ўйинларига, йўл ҳаражатлари, овқатланишларга пул ажратилмаса ҳам натижа учун тўп тепиб ҳаракат қилишяпти. Клуб раҳбарлари ёшларга эътибор қаратишда давом этмоқда, уларга ўйин амалиёти берилиб кучлироқ клубларга йўл олишини истаймиз.

1964 йилда ташкил топган клубни ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетиши мумкин эмас. Албатта вилоят ҳокими Шуҳрат Қўшакбаевич Абдураҳмонов бизга муносиб ҳомийни бириктирадилар деган умиддамиз. Маҳаллий ишқибозлар футболни яхши кўради, улар ҳам қайғуришмоқда",- дейди "Андижон" клуби спорт директори Исломбек Рустамбеков.


"Тезкор студия"ни тўлиқ ҳолда томоша қилинг: 



Rating: -28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика