Latest news

00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  0 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  1 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  5 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  2 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  3 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  10 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  16 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  1 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  12 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  2

Андижонлик ёшлар Жиззахдаги турнирда ғолиб бўлишди News

Андижонлик ёшлар Жиззахдаги турнирда ғолиб бўлишди

Tags :  Андижон
Яқинда Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида ўсмирлар ўртасида футбол бўйича Республика турнири бўлиб ўтди.

“1 июнь халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан қолаверса “биз ёшлар терроризмга қаршимиз” шиори остида ўтган мусобақада Республикамиздаги бир қатор вилоят жамоалари иштирок этди. Ушбу чемпионат икки ҳил ёш тоифасида ўтказилди. Яъни 2001-2002 ва 2004-2005 йилларда туғилган болалар ўртасида кечди.

2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар мусобақасида 8та жамоа иштирок этган бўлса, 2004-2005 йилдаги футболчилар ўртасидаги турнирда эса 13та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. Жамоалар мусобақа регламентига кўра уч гуруҳга бўлиб ажратилди ва беллашув қизғин курашлар остида ўтди дейиш мумкин.


Андижон вилоятидан “Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби” тарбияланувчилари ҳам ушбу мусобақада иштирок этиб, совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади. Мураббийлар Баҳодир Рўзиматов, Азизбек Исамутдинов ва Азизбек Абдуллаев бошчилигида иккита жамоа бевосита турнирда қатнашди. Унда 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар жамоаси финалгача етиб бориб, мезбонлар “Жиззах-Барс”га имкониятни бой берди ва якунда кумуш медалларга эгалик қилди.

2004-2005 йилларда туғилган болалардан иборат бўлган жамоа ҳам финалга қадар етиб борди ва улар Наманган вилояти жамоасидан 2:0 ҳисобида устунликка эришиб, кичик олтин медалларни ҳамда мусобақа бош соврини бўлган – Кубокни қўлга киритди.

Ушбу турнир якунига етгач, Андижон вилоятининг “ИБЎСМ” жамоаси бош мураббийи Баҳодир Рўзиматов ушбу мусобақа тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Жиззахда жуда ажойиб ва шу билан бирга фойдали бўлган турнирни ўтказдик дейиш мумкин. Болалар учун бу каби мусобақалар жуда ҳам керак. Ушбу Республика миқёсидаги турнирда Андижон вилоятидан ташқари Тошкент, Бухоро, Жиззах, Гулистон ва Наманган жамоалари ҳам иштирок этишганини айтиб ўтмоқчиман. Чемпионат ташкилотчиларига бизни таклиф этишгани учун жамоамиз номидан раҳмат деймиз. У ерда мезбонлар томонидан иштирокчилар учун қулай шароитлар яратилди. Ҳеч қандай муаммо бўлмади. Болажонларимиз кўпчиликда илиқ таассурот қолдирганини ҳам аълоҳида таъкидлаш лозимдир. Якунда совринларни ютганимиздан хурсанд бўлдик. Асосийси бу эмас. Йигитларда ҳар томонлама ўсиш бўлишидир. Уларни дунё қарашини ҳам ўсиб боришига эътибор қаратмоқ жоиз. Энди навбатдаги мусобақага ҳозирлик кўрамиз. Насиб қилса июль ойида Марғилон шаҳрида бўлиб ўтадиган “Футбол ғунчаси” турнирига ҳам боришни режалаштириб турибмиз. Жиззахга бора олмаган айрим шогирдларимизни энидикда ушбу турнирда бевосита иштирок этишини таъминлашга харакат қиламиз – дейди Баҳодир Рўзиматов.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика