Latest news

10:52FourFourTwo талқини бўйича энг яхши таянч ярим ҳимоячиси номи маълум бўлди  0 10:01«Барселона»нинг 2025 йилдаги асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 09:35Элдор Шомуродов: "Асосийси уч очкога эга бўлдик, Эронга ҳам ғалаба учун борамиз"  7 09:26Тен Хагнинг ўрнига бош мураббий бўлишга асосий номзод номи маълум  10 09:00Ўзбекистон -Туркманистон учрашувига қанча мухлис ташриф буюргани маълум  11 08:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Малига қарши баҳс олиб боради  2 08:15ЖЧ-2026 саралаш. Иордания - Тожикистон 3:0  1 08:00Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Канада 4:0  0 02:18Ла Лиганинг жорий мавсумдаги тўпурари "Атлетико"га ўтиши мумкин  1 01:41Нойер Европа чемпионатидан сўнг Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди  2 01:27Франция 1-лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 01:02Англия терма жамоасининг Евро-2024 учун якуний таркиби эълон қилинди, Грилиш ва Магуайр йўқ  8 00:54ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Тожикистон Иорданияга йирик ҳисобда ютқазди  4 00:30Неста "Монца" бош мураббийи этиб тайинланади  1 00:13Магуайр ва Грилиш Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юборади  3

Андижонлик ишқибозлардан футболчиларга очиқ хат News

Андижонлик ишқибозлардан футболчиларга очиқ хат

Tags :  Андижон
Хурматли футболчилар чемпионатимиз якунланиб бораётган сари андижонлик мухлисларнинг хис ҳаяжони ортиб бормоқда.
Чунки барчага яхши маълумки, бўлажак икки учрашув “Андижон” учун ниҳоятда муҳим саналади. Юртимизда ишқибозлик борасида етакчи ўринларда юрадиган Андижон халқи келаси йил ҳам севимли жамоамизни яна олий лигада иштирок этишини жуда-жуда истайди. Афсуски бу йилги чемпионатда иштирокимиз мақтагулик даражада бўлмади. Бўлиб ўтган ишлар ва салбий натижани қўя турайлик, биз андижонлик минглаб ишқибозлар Сиз футболчилардан чемпионатдаги сўнгги икки турни фақат-фақат ғалаба билан якунлаб, халқимизга юқори кайфият келтиришларингизни сўраймиз.

Аслида шу кунларда ишқибозлар ва футболчилар ўртасида очиқ-мулоқот ўтказишни режалаштиргандик. Аммо бу нарса бўлажак муҳим баҳс олдидан сизларга турлича таъсир ўтказиши мумкин деган хулосага келинди ва сизларга ОАВ орқали очиқ хат йўлламоқдамиз.

Таркибдаги кўплаб футболчиларимизга яхши маълумки, Андижон халқи футболни севади ва уни доимо қадрлайди. Афсуски сўнгги йилларда жамоамизнинг иштироки барча мухлисларни кайфиятини пир қилиб келмоқда. Сизларга ушбу очиқ хатимиз орқали бўлажак баҳсларда омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз. Сизлардан шуни сўрардикки, “Обод” ва “Навбаҳор”га қарши баҳсларда майдонга чиққанингларда бор куч ғайратингларни ишга солиб, вилоят обрўси учун, халқ учун чинакам курашишинглар шарт ва сизлар бунга мажбурсизлар. Ишонамизки, айни пайтдаги таркибда тўп тепаётган ўйинчиларнинг ҳар бирида ғалабага ташналик юқори ва улар биз кутган ижобий натижани қайд эта олади. Фақат бунинг учун майдонда астойдил бор куч билан ўйнаш кифоя. Гарчи севимли жамоамиз турнир жадвалида сўнгги ўринда бораётган бўлсада, бизнингча мухлислик ва жамоани ҳар бир учрашувда қизғин қўллаб-қувватлаш юқори суръатда олиб борилмоқда. Биз андижонлик кўплаб ашаддий ишқибозлар насиб қилса, чоршанба куни Тошкентда “Обод”га қарши кечадиган учрашувга ҳам ташриф буюриб, футболчиларни астойдил қўллаб-қувватлашни мақсад қилганмиз. Тўғри, яқин икки турдаги принципиал рақибларимизга қарши баҳс осон ўтмайди ва улар ҳам майдонга чиқгач, борини беради десак муболаға бўлмайди. Аммо футболда енгилмас рақибнинг ўзи йўқ. Бунга мисол тариқасида жорий йилнинг иккинчи даврасида ўз майдонимизда “Пахтакор” ва Фарғонада “Нефтчи” устидан қозонилган ғалабаларни келтириш кифоя. Биз ана шундай ҳужумкор ва жозибали ўйинни соғиндик.

Бобур юрти Андижон, биз сенга берамиз жон!

ОЛҒА "АНДИЖОН"!

Андижонлик мухлислар
Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика