Latest news

18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  0 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  3 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  22 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  5 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  1 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  20 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  5 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  34 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10

Андижонда “Водий Кубоги-2017” футбол фестивали бўлиб ўтди News

Андижонда “Водий Кубоги-2017” футбол фестивали бўлиб ўтди

Кеча Андижон шаҳридаги “Баркамол авлод” стадионида “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби” тасарруфида бўлган жамоалар ўртасида футбол фестивали ўтказилди.
2017 йил – Халқ билан мулоқот йили ва “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон” шиори остида ўтказилган мазкур футбол фестивалида 2007-2008 йилларда туғилган болалар қатнашди. Унда “Баркамол авлод” (Андижон), “БЎФМ” (Андижон), “Данғара”(Қўқон) ҳамда “Умид” (Наманган) жамоалари иштирок этди. Ўйинлар жуда ҳам қизиқарли ва соф тарзда ўтди дейиш мумкин. Наманганнинг “Умид” жамоаси кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган бўлса, Қўқондан ташриф буюрган “Данғара” жамоаси футболчилари ҳам ўзларининг ижобий томонларини намойиш эта олди. Шунингдек “Баркамол авлод” ва “БЎФМ” тарбияланувчилари ҳам турнирда астойдил иштирок этиб, рақибларига қийинчилик туғдира олди.


Андижоннинг "Баркамол авлод" жамоаси.

Қўқоннинг "Данғара" жамоаси.


Якунда “Умид” (Наманган) жамоаси энг кўп очко жамғариб, биринчи ўринни эгаллаган бўлса, “Баркамол авлод” жамоаси иккинчи ўрин, “Данғара” учинчи ўрин ҳамда “БЎФМ” жамоаси тўртинчи ўрин билан чекланди. Лекин жамоалар савиясидаги фарқ катта эмаслигини кўриш мумкин. Бир қатор баҳсларда дуранг натижалари қайд этилгани ҳам фикримизга мисол бўла олади.


Дарвоқе, турнир ташкилотчилари “Энг яхши футболчи” номинацияси бўйича ҳам деярли ҳар бир жамоадан айрим футболчиларни эътироф этди. Муҳими турнирда иштирок этган ҳар бир футболчи диплом ва эсталик совғалар билан тақдирланди. Шу тариқа 9-10 ёшли болалар ўз уйларига хурсанд холда қайтиб кетди.
“Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби”нинг футбол мураббийи Баҳодир Рўзиматов ушбу мусобақанинг ўтказилишида ташаббускорлик кўрсатганини ҳам айтиб ўтиш лозим.


Шу муносабат билан Баҳодир Улуғбековичдан турнир ҳақидаги фикрларини сўрадик: - Мазкур “Водий Кубоги-2017” футбол фестивалини ҳар йили ўтказилиб келиниши деярли анъанага айланиб қолди десак ҳам бўлаверади. Бунгача Наманган, Фарғона ва Қўқон шаҳрида ўтказилди. Навбат Андижонга етиб келганди. Ушбу мусобақа орқали биз қўл остимизда шуғулланаётган болаларни футболга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларнинг муомала-маданияти, фикрлаш онггини кучайтириш ва энг асосийси соғлом тарзда вояга етишини таъминлашни мақсад қилганмиз. Болалар футболида натижа кейинги ўринларда туради. Шунинг учун бугун ҳар бир жамоа натижадан ҳам ўзларини ижобий томондан кўрсатишга харакат қилди. Ўзбекистонда иқтидорли ёшлар кўп деб айтилади. Ҳақиқатдан ҳам истеъдодлар талайгина. Бугунги ўйинлар орқали ҳам кўплаб ёш, иқтидорларни кўриб хурсанд бўлдик. Насиб қилса улар келгусида ёшлар ва ўсмирлар сўнгра миллий терма жамоа даражасидаги футболчилар бўлиб етишиб чиқади.  Энди “Водий Кубоги-2017”нинг навбатдаги мезбони Наманган вилояти бўлади. Фурсатдан фойдаланиб, ушбу мусобақани Андижонда юқори даражада ўтказиб берган мутасадди раҳбарларимизга миннатдорчилик билдираман. Уларнинг бизга билдирилган ишончини оқлашга харакат қиламиз.
 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика