Latest news

14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  0 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  0 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  9 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  7 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  12 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  26 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  18 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  14 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  17

Андижонда вилоят биринчилиги ғолиби аниқланди News

Андижонда вилоят биринчилиги ғолиби аниқланди

Андижонда, вилоят иккинчи табақа ҳаваскорлар жамоалари ўртасидаги баҳслар ўз якунига етди.

Мусобақада жами 14 жамоа, 2 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этиб,  ҳар бирида 7 дан жамоа баҳсларда қатнашди.

Ўз гуруҳида 1 ва 2 ўринни эгаллаган жамоалар мусобақанинг ярим финал босқичига йўл олишди. “А” гуруҳида ғолиби 1- ўринни  Шаҳрихоннинг “РашМилк” жамоаси эгаллаган бўлса, 2- ўрин Асака тумани “GM Uzbekistan” жамоасига насиб қилди.

“Б” гуруҳида 1-ўринни “УзДонгЯнгКо” жамоаси, 2- ўринни эса “УзТонХонгКо” жамоаси қўлга киритди.

Ушбу жамоалар ўзаро учрашувларда иштирок этдилар. “РашМилк”- “УзТонХонгКо” 4-1.  “УзДонгЯнгКо”- “GM Uzbekiston” 4-0.
Учинчи ўрин учун ўтказилган баҳсда “УзТонХонгКо, “GM Uzbekiston” жамоасини 6-2 ҳисобида енгди.
Шўрбулоқ футбол академияси стадионида мусобақанинг финал учрашуви ўтказилиб, унда,  Шаҳрихоннинг “РашМилк” жамоаси “УзДонгЯнгКо”ни  4-2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ғолибликни қўлга киритди.

Вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатовлар ғолиб совриндорни қутлаб, кубок ва эсдалик совғалари топширдилар.

Элмурод Эрматов

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика