Latest news

08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  0 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  1 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  46 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17

Андижонда ҳаваскорлар футболининг нуфузи ортиб бормоқда News

Андижонда ҳаваскорлар футболининг нуфузи ортиб бормоқда

Юртимизда ҳаваскорлар футболи жуда оммалашган. Айниқса, вилоятларда қизиқиш катта. Андижонда ҳам охирги йилларда ҳаваскорлар футболи анчайин ривожланмоқда.

Унга бўлган қизиқувчилар сони эса тобора ортиб бормоқда. Бирор-бир аренада ўтказиладиган ўйинни томоша қилиш учун ишқибозларнинг сони ҳам кўпайиб боряпти. Эндиликда ҳаваскорлар футболида ўзига хос қизиқарли турнирлар миқдори ортиб бормоқда. Аммо мана шундай мусобақаларни уюштириш ва ўйинларни ўтказиш ҳам осон жараён эмас. Андижонда ҳаваскорлар футболини ташкиллаштиришда ушбу соҳага қизиқувчилар орасида яхши таниш бўлган Баҳтиёр Насриддинов менежер сифатида ҳам ном қозонган. Эндиликда унинг ташаббуси билан ҳаваскорлар футболида «Супершоу» мусобақаси ўтказиб келинмоқда ва бунда  энг сара кучли жамоалар иштирок этишмоқда. Шу боис мухлисларнинг қизиқиши ҳам янада ортиб кетди. Насриддинов эса бугунги кунда ҳавасколар футболининг даражаси ва янги ташкил этилаётган мусобақа ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Футболни асосан саломатлигимиз учун ўйнаймиз. Буни ўйинчиларимизга ҳам уқтириб келамиз. Шу билан бирга ҳаваскорлар футболини ривожлантириш орқали ўзбек футболига озгина бўлса ҳам ҳиссамизни қўшишни истаймиз. Одамларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун ҳам футболга келиб маза қилиб дам олишларини таъминлашга ҳаракат қиляпмиз. Масалан, ўзим ҳам бўш бўлдим дегунча аренага бораман. Хаваскорлар футболини ижтимоий тармоқларда ҳам кен ёритишади. «Водий арена» билан «Футбол онлайн» номли телеграм каналлари доимий равишда ҳаваскорлар ўртасидаги футболни мунтазам равишда тарғиб қилиб, мухлислар учун ёритиб келишмоқда. Ушбу каналлар орқали ўйинларнинг қачон ва қайси куни бўлиб ўтишини ҳам билиб турамиз. Ишқибозларнинг қизиқишини янада ошириш мақсадида «Футбол мухлислар учун супер шоуси» деб номланган мусобақани ташкил қилганмиз. Масалан, Андижоннинг ўзида 100 тача ҳаваскорлар жамоаси бўлса, шуларнинг ичидан энг кучлиларини танлаб, уларнинг иштирокида супер шоу номи остида мусобақа ўтказяпмиз. Қолаверса, бу мусобақамизда фақат андижонликлар эмас, водий жамоалари ҳам иштирок этишяпти. Шунингдек, Қирғизистондан ҳам мусобақамизда қатнашиш истагини билдираётган жамоалар чиқяпти. Ҳозир қиш фасли бўлгани учун ўйинларимизни залда ўтказяпмиз. Фарғонанинг «Нефтчи» футзал жамоаси мураббийи Фарруҳ Зокиров билан яхши муносабатдамиз ва бир неча бор унинг жамоасига қарши ўйнадик. Эндиликда ўша мураббийни чақириб футзал жамоасига тортадиган ўйинчиларимизни тавсия этяпмиз. «Андижон» жамоаси ҳам Суперлигага чиқди ва улар ҳам футзал жамоасини ташкил қилишса керак. Айтмоқчиманки, бизда иқтидорли йигитлар кўп.

Ҳаваскорлар футболида келишув йўқ, ўртага ҳеч нима тикилмайди. Мухлисларнинг қизиқиши ҳам катта. Бу ерда ҳақиқий соф футбол ўйналади. Ўйиндан кейин ишқибозлар ўртасидаги энг яхши ўйинчини аниқлаймиз ва унга ўзимизнинг эсдалик совғамизни топширамиз. Шу тариқа, 30-супер шоу мусобақасини ўтказяпмиз. Бундай ўйинлар кўчада боланинг бекор юриши, ноўғри йўллларга кириб кетмаслигининг олдини олишда ҳам хизмат қилади, - дейди Насриддинов.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика