Latest news

12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  1 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  7 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  24 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  9 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  19 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  12 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3

Андижонда 2008 йилда туғилган футболчилар ўртасида ассоциация Кубоги якунига етди News

Андижонда 2008 йилда туғилган футболчилар ўртасида ассоциация Кубоги якунига етди

Tags :  Андижон
Андижон вилоятида 5 муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, хусусан, 2-йўналиш доирасида ёшларни спортга жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоят футбол ассоциацияси Кубоги учун ўтказилган мусобақа ҳам ана шу эзгу мақсадга хизмат қилди, десак муболаға бўлмайди. Зеро, бу турнирда вилоятдаги деярли барча шаҳар ва туманларнинг футбол жамоалари иштирок этдилар. 2008 йилда туғилган болалардан иборат бўлган жамоалар аввалига гуруҳ босқичи баҳсларида ўзаро куч синашди. Гуруҳ учрашувлари 4 ҳудудда – Марҳамат, Балиқчи, Қўрғонтепа туманлари ва Андижон шаҳрида ташкил этилди. Мазкур гуруҳларда 1 ва 2-ўринни қўлга киритган жамоалар ҳал қилувчи босқичга йўлланма олдилар.

Ҳал қилувчи ўйинлар Андижон шаҳридаги Шўрбулоқ дахасида жойлашган футбол акаадемияси стадионида бўлиб ўтди. Финалда Хўжаобод тумани жамоаси ва Андижон шаҳри вакиллари тўқнаш келишди. Қизиқарли кечган баҳсда Андижон жамоаси 4:2 хисобида ғолиб чиқди ва вилоят футбол ассоциацияси Кубогини қўлга киритди. 3-ўрин эса Марҳамат ҳамда Балиқчи футболчиларига насиб этди. Шуни қўшимча қилиш керакки, ушбу мусобақа давомида футбол академияси мураббийлари бу йил мазкур билим даргоҳига 2008 йилда туғилган болалар қабул қилинишидан келиб чиққан ҳолда самарали селекция ишларини олиб бордилар.

  Фирдавс Эрматов, Андижон



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика