Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  6 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Андижон вилояти ҳокими клуб раҳбариятини қабул қилди News

Андижон вилояти ҳокими клуб раҳбариятини қабул қилди

Tags :  Андижон
Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов «Андижон» футбол клуби вице-президенти Маъруфжон Абдисаломов ва бош мураббий Элдор Сакаевни қабул қилди.

Бундан кўзланган мақсад - эртанги «Сурхон»га қарши муҳим учрашув олдидан жамоани кайфиятини ҳар томонлама кўтариш ва Суперлигага чиқиш учун қўйилган вазифани бажариш масъулиятини янада кучайтириш эди.

Клуб вице-президенти Маъружон Абдисаломов вилоят ҳокими билан учрашув чоғида жамоага қаратаётган юксак эътибори учун аълоҳида миннатдорчилик билдириб, жамоа олдига қўйилган вазифани бажариш йўлида астойдил иш олиб борилаётганини таъкидлаб, ташкилий ишлар бўйича жамоага барча шарт-шароитлар яратиб келинаётганини билдирди.

Шунингдек бош мураббий Элдор Сакаев ҳам Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов билан суҳбат чоғида эртанги «Сурхон»га қарши баҳс нечоғли муҳим эканлигини жамоанинг барча аъзоси буни чуқур ҳис этиб турганини айтиб ўтди. Қолаверса бош мураббий давралар оралиғида таркибдаги рақобатни янада кучайтириш мақсадида айрим чизиқларга янги футболчиларни олиб келиш учун ҳозирдан музокара олиб борилаётганини ҳам қўшимча қилди.

Ўз навбатида Шуҳратбек Абдураҳмонов бу йил Андижон халқига хурсандчилик улашиш учун жамоани Суперлигага олиб чиқиш устувор вазифа эканлигини айтиб, бунинг учун ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини билдирди.

Бундан ташқари эртага «Соғлом авлод» стадионида соат 19:00да бошланадиган «Андижон» - «Сурхон» учрашувига вилоят ҳокимининг шахсан ўзи ташриф буюришини айтиб ўтди.
Табиийки вилоят ҳокими билан клуб раҳбариятининг учрашуви бўлажак муҳим ўйин олдидан жамоа кайфиятига ҳам ижобий таъсир ўтказмасдан қолмади.


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика