Latest news

07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  5 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   4 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  13 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  48 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  63 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61

“Андижон” Суперлига дебютанти билан дуранг ўйнади News

“Андижон” Суперлига дебютанти билан дуранг ўйнади

Тошкент шаҳрида янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўраётган андижонликлар сешанба куни навбатдаги синов-назорат учрашувида майдонга тушди.

“Бургутлар”нинг навбатдаги спарринг рақиби Суперлига дебютанти Муборакнинг “Машъал” жамоаси бўлди.

"Андижон” бош мураббийи Александр Хомяков шу куни қуйидаги таркибдан фойдаланди: Асланбек Аҳроров, Хушнуд Авилов, Дмитро Зозуля, Жон Лес Леон, Азамат Исроилов, Қаҳрамон Баҳодиров, Жаҳонгир Аҳмадов, Фарҳод Бекмуратов, Муҳаммад Юлдашев, Сирож Мелиев, Тимур Усмонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Артём Литвяков, Усмонали Исмоналиев, Абдуллох Олимов, Дониёр Абдуманнопов, Нодир Мавлонов, Бахтиёр Қосимов, Жалолиддин Жумабоев.

Голларга бой бўлган учрашувда томонлар 2:2 ҳисобида дурангга эришди. Андижонликларнинг голларига Тимур Усмонов билан Артём Литвяков (пенальтидан) муаллифлик қилди.

Жамоа сафига хуқуқий жиҳатдан “Пахтакор” жамоасига тегишли бўлган Жаҳонгир Аҳмадов билан “Локомотив”нинг 20 ёшли ҳимоячиси Жалолиддин Жумабоев келиб қўшилди. Шунингдек марказий ҳимояни кучайтириш мақсадида мураббийлар африкалик Жон Лес Леонни кўрикдан ўтказиш учун таклиф этган.

“Машъал”га қарши учрашувда Фарҳод Мираҳматов билан Жамшид Ҳасанов бетоб бўлгани сабабли иштирок эта олмаган.

Жамоа сафини дарвозабон Руслан Матниязов билан ярим ҳимоячи Сардор Азимов тарк этди. Матниязов “Қизилқум” билан келишувга эришган бўлса, хуқуқий жиҳатдан “Бунёдкор” аъзоси бўлган Сардор Азимов “Қўқон-1912” йиғинига бориб қўшилган.

Андижонликлар 15 февраль куни яна бир синов-назорат учрашувини ўтказишни режалаштирган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика