Latest news

01:47Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  103 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

"Андижон" ПФК қарздорлиги мавжуд собиқ футболчилари билан 17 июлгача ҳисоб-китоб қилиши шарт News

"Андижон" ПФК қарздорлиги мавжуд собиқ футболчилари билан 17 июлгача ҳисоб-китоб қилиши шарт

18 июнь санасидан эътиборан Ўзбекистон чемпионатида расман трансферлар ойнаси очилди. Жамоалар ўз сафини янги ўйинчилар билан тўлдиришни бошлаб юборишди.

Профессионал футбол лигаси жамоаларга янги ўйинчиларини рўйхатдан ўтказишга рухсат беришдан аввал клубларнинг собиқ футболчи ёки мураббийлари олдида қарздорлиги мавжудлигини ўрганиб чиқмоқда. Агар клуб мавсумнинг илк қисмидан сўнг хайрлашган футболчилари ёки мураббийи билан тўлиқ ҳисоб-китобни амалга оширган бўлса, ҳеч қандай муаммосиз янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Бироқ Про-Лига иштирокчиларидан бири саналадиган "Андижон" ПФК илгари жамоада фаолият олиб борган бир неча нафар футболчидан молиявий қарздор экани маълум бўлди. Шу боисдан ПФЛ ушбу клубнинг янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиши ва уларнинг лицензиясини олишига рухсат бермаётган эди.

"Андижон" ПФК бош директори – Маъруф Абдисаломов ПФЛга қарздорлик мавжуд бўлган футболчилар билан 17 июль санасига қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши хусусидаги кафолат хатини тақдим этди. Қолаверса, клуб собиқ футболчилари Расул Раҳмонов, Акбар Ҳоджаев ҳамда Абдулатиф Абдуқодировга мавжуд қарзнинг бир қисмини тўлангани борасидаги ҳужжатларни илова қилди. Ўз навбатида юқоридаги футболчилар "Андижон" ПФК ҳақиқатдан ҳам қарз тўловини амалга оширишни бошлаганини тасдиқлашди.

Мазкур ҳолатлар инобатга олиниб, Профессионал футбол лигаси "Андижон" ПФКга янги ўйинчиларни мавсумнинг иккинчи қисми учун рўйхатдан ўтказишга рухсат берди. Фақат "Андижон" қарздорлик мавжуд бўлган барча собиқ футболчилари билан 17 июлга қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши лозим бўлади.

Бу борада "Андижон" ПФК бош директори Маъруф Абдисаломов қуйидагича фикр билдириб ўтди.

"ПФЛ клубларга янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказишдан аввал уларнинг қарздорлиги мавжуд ёки йўқлигини текшириб кўрмоқда. Бу ташаббусни қўллаб-қувватлайман. "Андижон" жамоасида ҳам турли йилларда бошқа-бошқа раҳбарият фаолият олиб боргани сабабли баъзи футболчилар олдидаги қарздорлик ҳозиргача тўпланиб қолгани бор гап. Ана энди барча собиқ ўйинчиларимиз билан ҳисоб-китобни амалга оширяпмиз. Ҳозирда дастлабки тўловлар қилинди. 17 июлга қадар барча қарзларимизни тўлашга ваъда берамиз. Шу ўринда, кафолат хатимизга ижобий муносабат билдириб, янги ўйинчиларни сафимизга қўшиб олишимизга рухсат бергани учун ЎФА ҳамда ПФЛ раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Уларнинг билдирган ишончини оқлаб, барча қарзларимиздан тўла қутилишига ҳаракат қиламиз", - деди Маъруф Абдисаломов.

Таъкидлаш жоизки, 2015 йили "Андижон" футбол клубида фаолият олиб борган сербиялик футболчи Предраг Вуйович ФИФАга жамоада қолиб кетган ойлик маошлари бўйича арз қилган. Ушбу масала бўйича ПФЛ ФИФАнинг Футболчиларнинг жамоадан-жамоага ўтиши ва уларнинг мақомини белгилаш қўмитаси билан доимий алоқада бўлиб турибди ва вазиятнинг ижобий ҳал бўлишига ҳаракат қилмоқда. Мазкур ҳолат бўйича жавобгарлик ҳамон "Андижон" ПФК зиммасида турибди ва клуб ушбу ҳолатни тўлиқ ижобий ҳал этиши шарт.  

P.S.: Бу каби ишлардан Суперлига ҳамда Про-Лига клублари ҳам хабардор бўлсинки, эндиликда кўчага ҳайдалган мураббийлар ва футболчилар олдидаги қарздорлик узилмагунига қадар, ПФЛ ишни ёпмайди. Мақсад шуки – мураббийлар ҳам, раҳбарлар ҳам селекция ишларини олиб борсин, ақл билан иш юритсин ва турли ғирромликлардан четда бўлсин.  

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика