Latest news

02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  0 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  5 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1

"Андижон" навбатдаги учрашувга қизғин тайёргарлик кўрмоқда News

"Андижон" навбатдаги учрашувга қизғин тайёргарлик кўрмоқда

Эртага биринчи лигада навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Олий лигага чиқиш учун курашаётган андижонликлар 24-турни ҳам ўз майдонида ўтказади. "Бургутлар"нинг бу сафарги рақиби Қаршининг "Насаф-2" жамоаси бўлади. "Сурхон" билан ўйиндан сўнг йигитларга дам берилмади. Сабаби эртага навбатдаги ўйин кутиб турибди. Шу боис кеча футболчилар ўйиндан кейинги тикланиш машғулотларини ўтказди. Тайёргарлик "Соғлом авлод" стадиони майдонида кечмоқда. Марказий ҳимоячи Ҳамза Каримов қўлидан олган жарохати сабабли машғулотларда иштирок эта олмаяпти. Дисквалификация туфайли ўтган учрашувда майдонга тушмаган Ойбек Нурматов билан Иброҳим Отахонов бўлажак баҳсга астойдил ҳозирлик кўрмоқда. Эслатиб ўтамиз, эртага "Андижон" - "Насаф-2" учрашуви "Соғлом авлод" стадионида соат 17:00да бошланади. Ўйинга кириш чипталари стадион кассаларида сотилмоқда.



"Андижон" матбуот хизмати.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика