Latest news

17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  2 17:23CAFA Nations Cup. Афғонистон Ҳиндистон билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  3 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  19 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  33 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  3 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  6 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  107

“Андижон” ФК аъзолари болалар шаҳарчасига ташриф буюрди News

“Андижон” ФК аъзолари болалар шаҳарчасига ташриф буюрди

Tags :  Андижон
“Андижон” футбол клуби раҳбарияти ва футболчилари “Болалар шаҳарчаси”га ташриф буюриб, у ердаги болалар билан учрашди.

Шунингдек ушбу тадбирда Андижон вилояти футбол федерация, Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди – Андижон вилояти филиали, спорт кўмитаси раҳбарияти ҳам иштирок этиб, болаларга бир қатор эсталик совғаларни улашди. Учрашув аввалида раҳбарият аъзолари сўз олиб, болажонларга клуб ҳақида маълумот бериб, уларни спортнинг нафақат футбол тури билан балки бошқа спорт билан ҳам шуғулланишлари учун кенг имкониятлар борлигини таъкидлаб ўтди. 


Футболчилар номидан эса тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев сўз олиб, ўз дил изҳорларини билдирди ва миллионлар ўйини билан жиддий шуғулланишни кўзлаётганларни доимо ўз устида ишлаши кераклигини таъкидлади ва “Андижон”нинг ҳар бир уй ўйинига ташриф буюришларини ва қўллаб-қувватлашга чорлади. Қолаверса “бургутлар”нинг тажрибали ўйинчилари бўлган Санжар Асқаралиев, Иброҳим Отахонов ва Фарҳод Бекмуратов ҳам болажонлар билан суҳбатда бўлиб болажонларни қизиқтирган саволларига жавоб бериб ўтишди. 


Уларни келажакда футболчи бўлиб етишиши учун мамлакатимизда кенг имкониятлар яратилаётганлиги ҳақида айтиб ўтишди. Учрашув чоғида “Андижон” аъзолари болалар шаҳарчасидаги тарбияланувчиларга турли хил совға-салом ва спорт анжомларини тақдим қилишди. Шунингдек, ширингина болажонлар ўзлари ҳавас қиладиган футболчилар билан эсдалик учун суратга тушиш имконига эга бўлишди. Ўз навбатида Болалар шаҳарачасининг раҳбарияти ва тарбияланувчилари ҳам сўз олиб тадбир иштирокчиларига ҳамда “Андижон” футбол клубига омад тиладилар.


Тадбир давомида профессионал футболчилар томонидан болажонларга мастер-класс ўтказилди ва икки таркибга бўлинган холда ўзаро ўйин ташкил этилди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Бизнинг келажагимиз бўлмиш болажонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш халқимизнинг энг ажойиб фазилатларидан бири. 


“Андижон” футбол клуби бу каби тадбир ва учрашувлар ташкил этишда давом этади. Зеро, бундай тадбирлардан мақсад фарзандларимизнинг келажакда ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган, байроғини ҳалқаро майдонларда юқорига кўтарадиган инсонлар бўлиб етишишида оз бўлса ҳам улуш қўшишдир.



"Андижон" матбуот хизмати

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика